Мақоламизда 1 июнь кунига коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон ва дунё бўйлаб тарқалиши ҳақидаги асосий ва энг қизиқарли янгиликларни ўқинг.


Дунёда:

  • Касалланганлар: 6.3 млн. киши
  • Соғайганлар: 2.8 млн. киши
  • Вафот этганлар: 374 минг киши

Дунёда касалликка чалинганларнинг умумий сони бўйича АҚШ, Бразилия ва Россия етакчилик қилмоқда. Вафот этганлар сони бўйича АҚШ, Буюк Британия ва Италия етакчи.

Ўзбекистонда:

  • Касалланганлар: 3 673 киши
  • Соғайганлар: 2 859 киши
  • Вафот этганлар: 15 киши

Сўнгги ҳафта ичида мамлакатимизда ушбу касалликка чалинганлар сони 3 215 дан 3 673 га кўпайди: 458 янги ҳолат. Таққослаш учун: ўтган ҳафта бу кўрсаткич  + 398 ни ташкил этди. Шу билан бирга, худди шу даврда 252 киши соғайган. Шундай қилиб, мамлакатда соғайиш даражаси 78% ни ташкил этди (ўтган ҳафта 82%), ўлим даражаси 0,4%. Бир ҳафта давомида Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд ва Навоий вилоятлари аҳолиси ўртасида COVID-19 билан зарарланишнинг янги ҳолатлари аниқланди.

Ўзбекистондаги муҳим янгиликлар:

— Кеча Навоий вилояти коронавирус билан касалланган янги беморларнинг сони бўйича биринчи ўринга чиқди. 31 май куни бир кун давомида ҳудудда коронавирус билан касалланган 38 бемор аниқланди.

— Бугун Тошкент шаҳри аҳолиси орасида COVID-19 инфекциясининг янги ҳолатлари аниқланди. Коронавирус «Ўрикзор» савдо мажмуаси сотувчиси ва унинг қизида, шунингдек, Юнусобод туманида жойлашган дўкон сотувчиси ва ушбу бозордан маҳсулотни кейинчалик сотиш мақсадида сотиб олган унинг хотинида тасдиқланди.

— 1 июндан бошлаб Самарқанд вилоятининг айрим ҳудудларида карантин қоидалари юмшатилди. Хусусан, соат 07:00 дан 10:00 гача ва соат 17:00 дан 20:00 гача қизил ҳудудда жойлашган Самарқанд, Ургут, Пастдарғом туманларида транспорт воситаларига, автоуловлар ва велосипедларга стикерсиз юришга рухсат берилади.

— Stv.uz хабарига кўра, Самарқанд вилоятида тиббий ходимлар ва етказиб бериш хизматида ишлайдиган икки нафар такси ҳайдовчиларининг бепарволиги туфайли 45 нафар тиббиёт ходими, 42 нафар вақтинча ишсиз, 36 нафар вояга етмаган мактаб ўқувчиси, 10 нафар солиқ хизмати ходими ва 6 нафар банк ходими коронавирус юқтириб олган.

— Жанубий Кореядан Ўзбекистонга яна бир партия гуманитар ёрдам жўнатилди, унинг таркибида шприцли насослар, антисептик воситалар ва тиббий кроватлар бор. Бундан ташқари, тахминан 66 минг долларлик яна бошқа юкни етказиб бериш режалаштирилмоқда.

— Япония Ўзбекистонга COVID-19 га қарши курашни қўллаб-қувватлаш учун 1,9 млн.доллар ажратади. Қўшимча маблағ аёллар, ишсизлар, қайтиб келган муҳожирлар, кичик корхоналар ва стартапларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

— Олмалиқ шаҳрида карантин шароитида 30 кишидан ошмаган биринчи тўй бўлиб ўтди.

Дунё бўйича муҳим янгиликлар:

— Арманистон ҳукуматининг раҳбари Николь Пашинян ва унинг оиласи коронавирусга чалинди. Бош вазирнинг таъкидлашича, бу иш пайтидаги мажлисда юз берган.

— И.М.Сеченов номидаги МДТУ профессори ва Россия жамоат соғлиқни сақлаш уюшмаси президенти Андрей Демин чекадиган ва ичадиган одамларни коронавирус бўйича хавф гуруҳига киритиш мумкинлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, одамлардаги барча органлар ва функциялар вирусга қарши курашиш учун зарур бўлган «маълум хавфсизлик захирасига» эга. Шу сабабли, олим чекувчиларнинг аксарияти учун «захиралар инфекцияни юқтиришдан олдин тугайди», деб қайд этди.

— Врач-эпидемиолог, Кобе университети профессори, Япония ҳукуматининг собиқ илмий маслаҳатчиси Кэнтаро Ивата осиёликлар вирусни енгишни осонлаштирадиган ёки бошқа вирусларга қарши иммунитетни кучайтирадиган генетик хусусиятларга эга бўлиши мумкинлигини тахмин қилди. Шунингдек, Ивата Осиё мамлакатларидаги одамлар семизликка, қон қуюлишига ёки гипертонияга камроқ мойил бўлиб, бу уларнинг вирусга нисбатан заифлигини камайтиради, деган фаразни илгари сурди.

— Қозоғистон шаҳарлар орасидаги тўсиқларни олиб ташламоқда, ички транспорт алоқалари аста-секин тикланмоқда.

— Англия премьер-лигаси тўртинчи марта барча футболчилар ва клуб ходимларини коронавирусга тестдан ўтказди: 31 майгача жами 3 882 киши тестдан ўтди. Янги беморлар аниқланмади, тестдан ўтказиш бошлангандан бери 12 ҳолат аниқланган.

— Россия Федерацияси Таълим вазирлиги мактаб битиришни онлайн эмас, одатдаги кўринишда ўтказишни режалаштирмоқда.

 

Мақолани тайёрлади:
Фото муаллифи:
Стилист:
Фойдаланилди:
Manba:
Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Долзарб янгиликлар каналда
Kunlik dayjest
Eng sara maqolalarni pochtangizda qabul qiling

Изохлар