Мақоламизда 11 май кунига коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон ва дунё бўйлаб тарқалиши ҳақидаги асосий ва энг қизиқарли янгиликларни ўқинг.


Дунёда:

  • Касалланганлар: 4,2 миллион киши
  • Соғайганлар: 1,5 миллион киши
  • Вафот этганлар: 285 минг киши

Дунё бўйлаб бу касалликка чалинганлар сони 4 миллиондан ошди. Касалликка чалинганларнинг 36 фоизи тузалди, 7 фоизи вафот этди. Зарарланганлар сони бўйича АҚШ, Испания ва Россия етакчилик қилмоқда. Вафот этганлар сони бўйича эса АҚШ, Буюк Британия ва Италия.

Ўзбекистонда:

  • Касалланганлар: 2482 киши
  • Соғайганлар: 1 988 киши
  • Вафот этганлар: 10 киши

Сўнгги бир ҳафта ичида ушбу касалликка чалинганлар сони 2 189 дан 2 482 кишига кўпайди (+293 ҳолат). Худди шу даврда 577 киши соғайди. Шундай қилиб, мамлакатда тикланиш даражаси 80%, ўлим даражаси эса 0,4% ни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистон бўйича:

— Бугунги кунда 42 мингдан ортиқ ўзбекистонлик карантинда.

Жанубий Корея томонидан юборилган гуманитар ёрдамнинг иккинчи партияси Тошкентга етиб келди — қарийб 192 минг долларлик тиббий буюмлар.

— Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 10 май куни Тошкентда меҳмонларни қабул қила бошлаган Qanotchi ресторани экспериментал режимда ишга туширилди. Рестораннинг очилиши пойтахт муассасаларига ишлашга рухсат этиладиган чора-тадбирлар тартибини ишлаб чиқиш зарурлиги билан изоҳланди. Айни пайтда тажриба якунланиб, муассаса ёпилган.

— Давлат бош санитария инспекторининг сўзларига кўра, сўнгги икки кун ичида коронавирус билан касалланганлар сони кўпайган, шу сабабли у фуқароларни касалликнинг иккинчи тўлқини юзага келмаслиги учун эҳтиёт бўлишга чақирди.

— Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Фарҳод бозори ходимларидан бирида юқори ҳарорат аниқланганлиги сабабли бозор ёпилганлиги ҳақидаги маълумотни рад этди. Ҳуқуқни мухофаза қилиш органларининг таъкидлашича, автоулов эҳтиёт қисмлари бозори дезинфекция қилиш ва савдо пунктлари фаолиятини санитария-эпидемиология қоидалари нормаларига мувофиқлаштириш учун ёпилган.

— Давлат бош санитария инспекторининг сўзларига кўра, чет элда тасдиқланган коронавирус йўқлиги ҳақидаги гувоҳнома ва сертификатлар Ўзбекистонда ҳозирча тан олинмайди.


Дунёда:

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон карантинни бекор қилиш учун «илк эҳтиёт чоралари»ни эълон қилди. Англияликларга кўчада спорт билан шуғулланиши рухсат этилади, 1 июндан мактаблар ва дўконлар очилиши мумкин. Шу билан бирга, ҳукумат ижтимоий масофа қоидаларини бузганлик учун жарималарни кучайтирди.

— Германиядаги баъзи чекловлар олиб ташланганидан сўнг, касаллик пайтида битта COVID-19 га чалинган одамнинг бошқаларни зарарлаш ҳолатининг ўртача сони яна 1 тадан ошди. Бундан ташқари, ўтган ҳафта ҳукумат томонидан карантин юмшатилганидан кейин мамлакатда зарарланишлар сони ортди ва 24 соат ичида 357 нафарни ташкил этди, бир кун олдин эса 667 ҳолат қайд этилди. Financial Times хабарига кўра, Германияда статистиканинг ёмонлашиши, шунингдек, касалликни деярли енгиб бўлгандай кўринган Жанубий Корея ва Хитойдаги янги ҳолатлар сонининг кўпайиши Европада карантин олиб ташланиши ҳақидаги саволни очиқ қолдирмоқда. Эслатиб ўтамиз, Жанубий Кореяда охирги бир ой давомидаги рекорд натижа — бир кунда 35 ҳолат қайд этилган, уларнинг аксарияти локал. Сўнгги кун ичида Хитойда коронавирус инфекциясининг 17 янги ҳолати аниқланди, улардан 10 таси локал. Вуханда узоқ танаффусдан сўнг COVID-19 нинг бешта ҳолати қайд этилди.

Россия коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда учинчи ўринга кўтарилиб олди. Россияда ЖССТ вакили мамлакат сўнгги кунларда эпидемия ривожланиш чўққисига чиққанини тахмин қилди, чунки 6 майдан касалланишлар сонининг ўсиши пасайди. Бироқ ЖССТ маълумотларига кўра, яқин ҳафталарда мамлакатда COVID-19 дан ўлим даражаси ошиши кутилмоқда.

2020 йилги Канн кинофестивали батамом бекор қилинди.

Шанхайда карантиндан сўнг «Диснейленд» ўз ишини яна бошлади. Бир ҳафталик барча чипталар сотиб бўлинган.

Мақолани тайёрлади: Сакина Абидова
Фото муаллифи:
Стилист:
Фойдаланилди:
Manba:
Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Долзарб янгиликлар каналда
Kunlik dayjest
Eng sara maqolalarni pochtangizda qabul qiling

Изохлар