Бизнинг мақоламизда 10 август ҳолатига коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон ва дунёда тарқалиши ҳақида муҳим ва энг қизиқарли янгиликларни ўқинг. 


Дунёда:

  • Зарарланди: 20.1 миллион киши
  • Соғайди: 12.9 миллион киши
  • Вафот этди: 734 561 киши

Дунё бўйича зарарланганлар сони бўйича АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистон пешқадам. Вафот этганлар сони бўйича АҚШ, Бразилия ва Мексика етакчилик қилмоқда. 

Соғайиш даражаси:

  • АҚШ — 51.2%
  • Бразилия — 69.8%
  • Ҳиндистон — 69.3%
  • Россия — 78%

Ўлим даражаси:

  • АҚШ — 3.2%
  • Бразилия — 3.3%
  • Мексика — 10.9%
  • Россия — 1.7%

Ўзбекистонда:

  • Зарарланди: 31 068 киши
  • Соғайди: 22 559 киши
  • Вафот этди: 198

Сўнгги ҳафта ичида ушбу касалликка чалинганлар сони 26 066 дан 31 068 кишига етди — 5 002 нафарга кўпайди. Таққослаш учун: олдинги ҳафтада бу кўрсаткич +5 114 ни ташкил этди. Шу билан бирга, худди шу даврда 5 721 киши шифо топди. Шундай қилиб, мамлакатда тикланиш даражаси 72.6% ни ташкил этмоқда (ўтган ҳафта 64.6%), ўлим даражаси эса 0.6%. Тошкент шаҳри, Тошкент ва Андижон вилоятларида COVID-19 инфекциясининг кўп ҳолатлари аниқланди. 


Ўзбекистон ҳақида муҳим янгиликлар:

— Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, беморлар билан алоқада бўлганлар орасида янги ҳолатлар аниқланди. 1378 беморнинг аҳволи оғир, 386 бемор эса ўта оғир аҳволда.

— ЖССТ Ўзбекистонга 300 минг долларлик гуманитар ёрдамни жўнатди, унинг ичига 500 кислород концентратори кирди.

— 10 августдан бошлаб Бухоро, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида карантин чоралари юмшатилди.

— Агар карантин чоралари узайтирилса, университетларга кириш имтиҳонлари номаълум муддатга қолдирилиши мумкин.

— Биринчи курс ўқувчилари учун ўқув йили 1 октябрдан бошланади, иккинчи ва ундан юқори курсдаги талабалар сентябрь ойидан бошлаб, аммо масофавий тарзда ўқишади.

— Бекободдаги маҳалла раиси ўз маҳалласида яшайдиган ва имтиёзларга муҳтож бўлмаган оилаларга 100 миллион сўмдан ортиқ маблағни тарқатиб юборди.

— Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокорларга COVID-19 билан касалланган беморларни инъекцион ва инфузион дорилар билан даволашни, шунингдек, шифокор томонидан белгиланган муолажаларни бажаришни тақиқлади. Тақиқни бузган шифокорлар жавобгарликка тортиладилар.

— Самарқандда 1080 ўринли тиббий-тақсимлаш маркази фойдаланишга топширилди.

— Ўзбекистонда 100% гидрофобик пахта ипли матога асосланган комбинезонлар тикилади. Мато коронавирус ҳужайраларини йўқ қилишга ёрдам берадиган махсус эритмада намланади.


Дунёдаги муҳим янгиликлар:

— Манила (Филиппин) шаҳар мэрияси аҳолига миллион дона ниқоб тарқатади. Расмийлар шунингдек коронавирусга қарши вакцинани сотиб олиш учун 4 миллион доллар сарфлашни режалаштирмоқда.

— Сўнгги 2 ҳафта ичида АҚШда деярли 100 000 бола коронавирус билан касалланган.

— Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таъкидлашича, дунёдаги сув танқислиги пандемия билан курашишга тўсқинлик қилмоқда. Тахминан 3 миллиард одам оқар сув ва совундан фойдаланиш имкониятига эга эмас ва 4 миллиард киши йилига камида 1 ой сув танқислигидан азият чекмоқда.

— Қирғизистон хориждан кириб келганлар учун карантинни бекор қилди. Бунинг ўрнига йўловчилар анкета тўлдиришлари ва телефонларига махсус дастурни ўрнатишлари керак.

— Японияда нутқни 8 тилга таржима қила оладиган ниқоб ихтиро қилинди. Уни оддий ниқоб устидан кийиш керак, чунки у ҳаво бўшлиқларига эга.

— 10 августдан бошлаб Парижда мажбурий ниқоб режими жорий этилади. Энди ниқоблар нафақат бино ичида, балки кўчада ҳам тақилиши керак.

— ЖССТ Туркманистонда коронавирус ҳолатларини мустақил синовдан ўтказади.

— 10.7 минг киши коронавирус сабаб юзага келган инқироз туфайли British Airways авиакомпанияларидан бўшатилди.

— Хитойда бутун бир қишлоқ яккаланган: у ерда бир одам бубон ўлатидан вафот этган.

— Май ойининг охиридан бери биринчи марта Италияда коронавирус касаллиги кескин кўпайган.

— Ҳонконг аҳоли орасида COVID-19 бепул синовини ўтказишни режалаштирмоқда. Bloomberg маълумотларига кўра, барча учун бир марталик синов жорий этилади — бу вируснинг симптомларсиз ташувчиларини аниқлашга ёрдам бериши керак.

Мақолани тайёрлади: Екатерина Спрыкова
Фото муаллифи:
Стилист:
Фойдаланилди:
Manba:
Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Долзарб янгиликлар каналда
Kunlik dayjest
Eng sara maqolalarni pochtangizda qabul qiling

Изохлар