Мақоламизда 14 сентябрь ҳолатига Ўзбекистонда ва дунёда коронавирус пандемиясининг тарқалиши ҳақидаги асосий ва энг муҳим янгиликларни ўқинг.


Дунёда:

  • Зарарланди: 29,2 миллион киши
  • Соғайди: 21,1 миллион киши
  • Вафот этди: 929 066 киши

Дунё бўйлаб вирус юқтирган ва вафот этганларнинг умумий сони бўйича АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистон етакчилик қилмоқда.

Соғайиш даражаси:

  • АҚШ — 59,2%
  • Бразилия — 82,5%
  • Ҳиндистон — 77,9%

Ўлим даражаси:

  • АҚШ — 2,9%
  • Бразилия — 3%
  • Ҳиндистон — 1,6%

МДҲ мамлакатларида коронавирус юқтирганлар сони:

  • Россия — 1 062 811
  • Украина — 154 335
  • Қозоғистон — 106 855
  • Белоруссия — 74 173
  • Ўзбекистон — 47 836
  • Арманистон — 45 862
  • Қирғизистон — 44 881
  • Молдова — 42 978
  • Озарбойжон — 38 327
  • Тожикистон — 9 049

Ўзбекистонда:

  • Зарарланди: 47 836 киши
  • Соғайди: 44 375 киши
  • Вафот этди: 396

Сўнгги бир ҳафта ичида зарарланганлар сони 43 893 кишидан 47 836 кишига етди. +3 943 нафар. Таққослаш учун: ўтган ҳафта бу кўрсаткич +1 523 ҳолатни ташкил этган эди. Шу билан бирга, шу даврда 2 844 киши шифо топди. Шундай қилиб, мамлакатда тикланиш даражаси 93% (ўтган ҳафта — 94,6%), ўлим даражаси эса 0,8% ни ташкил этмоқда. COVID-19 инфекциясининг кўп ҳолатлари Тошкент шаҳри, Тошкент ва Андижон вилоятларида аниқланди.

Ўзбекистон ҳақида муҳим янгиликлар:

— Ўқув йили бошланишидан олдин Ўзбекистонда 400 дан ортиқ ўқитувчиларда коронавирус аниқланган.

— Самарқандда ўқув йили масофавий тарзда бошланади. Фақат иккита мактаб очилишини эълон қилди ва фақат 1-4 синфлар учун.

— Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари яқин икки ҳафта ичида Ўзбекистон Россия вакцинасини сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилишини айтди.

— Uzbekistan Airways йўловчиларни ташиш бўйича янги қоидаларни жорий этди. Хусусан, қўл юкига катта ҳажмда бўлмаган сумкани олишингиз мумкин, ижтимоий масофани сақлашингиз керак, бортда турли газета, журналлар ва йуловчилар узлари билан егулик олишлари бекор қилинган.

— ФҚБ ва ЮНИСЕФ Ўзбекистонга 952 000 долларлик тиббий буюмларни тақдим этди.

— Тошкент вилояти юқумли касалликлар бўйича бош шифокори 250 миллион сўмни ўзлаштиришда айбланиб ҳибсга олинган.

— 1,2 миллиондан ортиқ одам гриппга қарши эмланиши кутилмоқда. Аҳоли ўз хоҳишига кўра эмланади.


Дунёда:

— 18 сентябрдан бошлаб Исроилда 3 ҳафталик қатъий карантин жорий этилади. Барча давлат корхоналари ёпилади, аҳолига эса уйларидан 500 метрдан ортиқ масофада узоқлашиш тақиқланади.

— 14 сентябрь куни ЖССТ бутун пандемия давомида коронавирус билан касалланган одамларнинг кунлик максимал ўсишини қайд этди. Бир кунда зарарланганлар сони қарийб 308 000.

— Россияга 30 кундан кўпроқ вақтга борган чет элликлар бармоқ излари топширишлари ва шахсий маълумотлари бўлган ID-картани олишлари шарт.

— ЖССТ коронавирус билан боғлиқ вазиятни назоратга олиш учун бир неча йил керак бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

— Саудия Арабистони халқаро парвозларга қўйилган чекловларни бекор қилди.

— Арманистонда кутубхоналар, театрлар ва кинотеатрлар иш бошлади.

— АҚШнинг йигирма штати иш ҳақини йўқотганларга ёрдам бериш дастури доирасида ҳар бир ишсизга ҳафтасига 300 АҚШ долларидан беришни бошлади.

— Қирғизистон ва Қозоғистон чегараларини очиб, парвозларни тикладилар.

— Испанияда мактабларнинг қайта очилиши билан коронавирус ҳолатлари кескин кўпайиб кетди.

Мақолани тайёрлади: Екатерина Спрыскова
Фото муаллифи:
Стилист:
Фойдаланилди:
Manba:
Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Долзарб янгиликлар каналда
Kunlik dayjest
Eng sara maqolalarni pochtangizda qabul qiling

Изохлар