Бизнинг мақоламизда 15 июнь ҳолатига коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон ва дунёда тарқалиши ҳақида муҳим ва энг қизиқарли янгиликларни ўқинг.


Бутун дунёда:

  • Касалликга чалинганлар: 8 млн киши
  • Соғайганлар: 4.1 млн киши
  • Вафот этганлар: 438 018 киши

Дунё бўйича энг кўп зарарланганлар сони бўйича АҚШ, Бразилия ва Россия етакчилик қилмоқда. Ўлганлар сони бўйича эса АҚШ, Бразилия ва Буюк Британия.

Ўлим ҳолатлари фоиз ҳисобида:

  • АҚШ — 5.5%
  • Бразилия — 4.9%
  • Буюк Британия — 14%
  • Россия — 1.3%

Соғайганлар фоиз ҳисобида:

  • АҚШ — 26.8%
  • Бразилия — 54%
  • Буюк Британия — 0.4%
  • Россия — 52.9%

Ўзбекистонда:

  • Касалликга чалинганлар: 5 154 киши
  • Соғайганлар: 3 996 киши
  • Вафот этганлар: 19 киши

Сўннги 1 ҳафта ичида ушбу касалликга чалинганлар сони 4 404 кишидан 5 154 га етди. Кўпайиш +750. Таққослаш учун: ўтган ҳафта ушбу кўрсаткич +731 ни ташкил этди. Шунингдек, худди шу даврда 642 киши тузалди. Шундай қилиб, мамлакатда соғайиш даражаси 77.5% ни ташкил этди (ўтган хафтада 76%), ўлим даражаси 0,4%. Бир ҳафта давомида Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд ва Навоий вилоятларида аҳоли ўртасида COVID-19 инфекцияси аниқланди.

Ўзбекистондаги муҳим янгиликлар:

Ўзбекистонда карантин тадбирлари 1 августгача узайтирилди.

Мактаб ўқувчилари учун телевизион тўгараклар ва шахмат, робототехника, расм чизиш, пазандалик бўлимлари ташкил этилган. Улар National Geographic, Eurosport ва «Охота и рыбалка» каналларидан намойиш этилади.

15 июндан бошлаб умумий овқатланиш, кийим-кечак бозорлари, хусусий болалар боғчалари, ҳамда темир йўл ва ҳаво транспорти хизматларига рухсат этилди.

Нурмат Отабеков эълон қилиши бўйича, метрода умумий вентиляция тизими туфайли инфекция юқтириш хавфи ошиши мумкинлиги сабабли метро фаолияти қайта тикланмади. Бундан ташқари, у ниқоб тақиш коронавирусга қарши курашда алоҳида аҳамиятга эга эканлигини, шунинг учун бу мажбурий эканлигини айтди.
Инновация вазирлиги раҳбарияти сўзларига кўра, Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб коронавирусни аниқлаш учун синов тизимларини ишлаб чиқаришни бошлади.

Коронавирус инфекцияси хавфлилиги бўйича ҳудудлар рўйхати янгиланди. Қизил ҳудудга Чирчик шаҳри, Тошкент шаҳри ва вилоятининг айрим туманлари кирди.

Инҳа университетига кириш имтиҳонлари биринчи маротаба онлайн тарзда бўлиб ўтади. Абитуриентларга ён томонларга, тепага ва пастга қараш ман этилади.

Тошкент савдо марказларида санитар нормаларга риоя қилинган ҳолда намоз ўқиш учун хоналар ташкил этилади.


Дунёдаги муҳим янгиликлар:

Ёқутистон ва Челябинск вилоятларида 24 июнь кунига белгиланган Ғалаба парадини бекор қилишга қарор қилишди. Пенза вилоятида уни бироз муддатга кечиктириш қарори қабул қилинди.

— Хитойда коронавируснинг янги тарқалиши қайд этилди. Бу сафар унинг ўчоғи Пекиндаги қишлоқ хўжалиги бозори бўлди. Пекиннинг баъзи қисмларида ҳарбий ҳолат эълон қилинди.

21 июн дан бошлаб Испания Португалиядан ташқари Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатлари билан чегараларни очади. Мамлакат 1 июлга яқин Португалия билан ҳам чегараларни очади.

12 июндан бошлаб Лос-Анжелесда фильмлар ва телевизион дастурларни суратга олишни қайта тиклашга рухсат берилади.

BBC эксперти, Ливерпуль университети профессори Мэтью Бэйлис COVID-19 тинчликка таҳдид соладиган сўнгги эпидемия эмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, бошқа пандемиялар хавфини камайтириш учун ёввойи ҳайвонлар касалликларини батафсил ўрганишни бошлаш керак.

11 июндан бошлаб Туркия барча чет элликлар учун чекловларсиз ва мажбурий карантин ўташ шартисиз чегараларни очди.

Мақолани тайёрлади: Екатерина Спрыскова
Фото муаллифи:
Стилист:
Фойдаланилди:
Manba:
Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Долзарб янгиликлар каналда
Kunlik dayjest
Eng sara maqolalarni pochtangizda qabul qiling

Изохлар