Мақоламизда 17 август ҳолатига кўра коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон ва дунёда тарқалиши ҳақида муҳим ва энг қизиқарли янгиликларини ўқинг.


Дунёда:

  • Зарарланди: 21.9 миллион киши
  • Соғайди: 14.6 миллион киши
  • Вафот этди: 773 730 киши

Дунё бўйича касалланганлар сони бўйича АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистон пешқадам. Вафот этганлар сони бўйича АҚШ, Бразилия ва Мексика етакчилик қилмоқда.

Соғайиш даражаси:

  • АҚШ — 52.5%
  • Бразилия — 72.8%
  • Ҳиндистон — 72.6%
  • Россия — 79.3%

Ўлим даражаси:

  • АҚШ — 3.1%
  • Бразилия — 3.2%
  • Мексика — 10.9%
  • Россия — 1.7%

Ўзбекистонда:

  • Зарарланди: 35 702 киши
  • Соғайди: 31 384 киши
  • Вафот этди: 236 киши

Сўнгги бир ҳафта ичида ушбу касалликка чалинганлар сони 31 068 дан 35 702 гача етди ва 4 634 нафарга кўпайди. Таққослаш учун: олдинги ҳафта ушбу кўрсаткич +5002 ҳолатни ташкил этган эди. Шу билан бирга, худди шу даврда 8 825 киши соғайиб кетишди. Шундай қилиб, мамлакатда тикланиш даражаси 87,9% ни ташкил этмоқда (ўтган ҳафта — 72,6%), ўлим даражаси — 0,6%. Тошкент шаҳри, Тошкент ва Андижон вилоятларида COVID-19 инфекциясининг кўп ҳолатлари аниқланди.

Ўзбекистон ҳақида муҳим янгиликлар:

— Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, COVID-19’дан вафот этган беморларнинг дафн маросими қатъий равишда санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари иштирокида ўтказилади.

— 15 августдан бошлаб мамлакатда карантин чекловлари енгиллаштирилди. Тошкентда метро ва жамоат транспорти қайта ишлай бошлади. Мажбурий ниқоб режими ва ижтимоий масофаланиш сақланиб қолмоқда. Очиқ айвонларсиз овқатланиш жойларининг ишлаши тақиқланади.

— 16 август куни коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш учун Россиядан мутахассислар гуруҳи ташриф буюрди.

— «Ўзбекистон ҳаво йўллари» 1 сентябрга қадар халқаро ва маҳаллий рейсларнинг бир қисмини бекор қилди.

— 3-сонли Тошкент юқумли касалликлар шифохонаси ўз фаолиятини қайта бошлади.

— Туман санитария-эпидемиология назорати марказининг бош шифокори Республика Махсус комиссиясининг талабларини бузган ва 22 та транспорт воситасига сохта гувоҳнома тақдим қилган.

— Мамлакатда коронавирусга қарши кураш ҳақидаги фильмни суратга олиш бошланди.

— Санэпидемиологик хизматига коллектив иммунитетнинг шаклланишини кузатиб бориш учун тизимли антитаначалар синовларини ўтказиш кераклиги айтилди.


Дунёдаги муҳим янгиликлар:

— Индонезия расмийлари мамлакат олдинга катта «сакраш» учун ва кейинги 25 йил ичида ривожланган мамлакат мақомига эришиш учун COVID-19’дан фойдаланишлари кераклигини айтишди.

— ЖССТ маълумотларига кўра, коронавирус овқатларга тушмайди ва озиқ-овқат ёки қадоқлаш юзалари орқали юқмайди.

— 5 октябрдан Филиппинда мактаблар очилади: мамлакатда коронавирус инфекциялари сони ўсишда давом этмоқда.

— Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Гамалея марказида яратилган вакцина ишлаб чиқаришни бошлаганини маълум қилди.

— 15 август куни Германия ва Украинада кунлик юқтиришларнинг максимал сони қайд этилди: мос равишда 1449 ва 1732 ҳолат.

— Франция расмийлари Парижни коронавирус хавфи юқори бўлган «қизил» зона, деб эълон қилишди. Ўз навбатида Буюк Британия Франциядан келган сайёҳлар учун 14 кунлик карантин жорий этди.

— Испания ҳукумати мамлакатнинг икки минтақасида очиқ ҳавода чекишни қатъий тақиқлади. Уларнинг сўзларига кўра, бу коронавирусга қарши курашда ёрдам бериши керак.

— Халқаро меҳнат ташкилоти пандемия 70 фоиз ёшларнинг билим олишига салбий таъсир кўрсатаётганини айтди.

— CNN хабарига кўра, Буюк Британия иқтисодиёти чуқур рецессияга тушмоқда: жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 2.2 фоизга, иккинчи чоракда эса 20.4 фоизга қисқарган.

— Арманистонда фавқулодда ҳолат режими 11 сентябргача узайтирилди.

Мақолани тайёрлади: Екатерина Спрыскова
Фото муаллифи:
Стилист:
Фойдаланилди:
Manba:
Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Долзарб янгиликлар каналда
Kunlik dayjest
Eng sara maqolalarni pochtangizda qabul qiling

Изохлар