Мақоламизда 18 май кунига коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон ва дунё бўйлаб тарқалиши ҳақидаги асосий ва энг қизиқарли янгиликларни ўқинг.


Дунёда:

  • Касалланганлар: 4.83 миллион киши
  • Соғайганлар: 1,87 миллион киши
  • Вафот этганлар: 317 минг киши

Дунё бўйича касалланганлар сони 5 миллионга яқинлашиб қолди. Касалликка чалинганларнинг умимий сонидан 39 фоизи тузалди, 6,6 фоизи вафот этди. Зарарланганлар сони бўйича АҚШ, Россия ва Испания етакчилиқ қилмоқда; вафот этганлар сони борасида, аввалгидек, АҚШ, Буюк Британия ва Италия пешқадам.

Ўзбекистонда:

  • Касалланганлар: 2 779 киши
  • Соғайганлар: 2 293 киши
  • Вафот этганлар: 13 киши

Сўнгги ҳафта ичида ушбу касалликка чалинганлар сони 2 486 кишидан 2 779 кишига кўпайди (+293 ҳолат). Шу билан бирга, шу давр ичида 305 киши соғайди. Бир ҳафтада ўлим ҳолатлари 10 дан 13 гача етди. Шундай қилиб, мамлакатда соғайиш даражаси 83%, ўлим даражаси эса 0,5% ни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистон бўйича:

— Сўнгги икки кун ичида коронавирус инфекциясидан 12  ва 13-бемор вафот этди. Улардан бири бўлмиш халқаро юк ташиш билан шуғулланадиган юк машинаси ҳайдовчиси юрак-қон томир ва ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этди. Иккинчи ҳолат 14 май куни оғир аҳволда олиб келинган самарқандлик беморда кузатилди. Таъкидланишича, у узоқ вақт жигар циррози ташхиси билан даволанган, шунингдек, ортиқча вазн ва анемиянинг оғир туридан азият чекган.

— Тошкентнинг Учтепа туманида, Beeline ходими 62-сонли оилавий поликлиникага борган ва муассаса карантинга ёпилган. Шу куниёқ 11 нафар врач Юкоричирчиқ тумани Ўртасарой шаҳарчасидаги карантин зонасига жўнатилди, қолганлари уй карантинида. Таъкидланишича, уларнинг ҳеч бирида ҳали коронавирус аниқланмаган, аммо эҳтиёт шарт  2 ҳафта тиббий назорат остида бўлишади.

— Карантин шароитида аҳолининг иқтисодий аҳволини, шунингдек, саёҳат пайтида йўловчилар ижтимоий масофаланишини сақлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда ва фуқароларнинг ҳудудлараро ҳаракатланишида ортиқча ноқулайликларнинг олдини олиш мақсадида республика маҳсус комиссияси ички ҳаво ва темир йўл транспортидан фойдаланиш пайтида COVID-19 га мажбурий тестни бекор қилди.

— Россия ва Қозоғистон ўртасида олиб борилган музокаралар натижасида Қозоғистон чегарасида тўпланган ўзбекистонликларга истисно тариқасида Ўзбекистонга киришга бир марталик рухсатнома берилди. Шу билан бирга, фуқаролар икки ҳафталик карантинга олинади.

— Бугунги кунда 49 мингдан ортиқ фуқаро карантинда, уларнинг 16 мингдан ортиғи стационар шароитда. Бундан ташқари, ҳозирги пайтгача коронавирус инфекциясига 502 мингдан ортиқ лаборатория текшируви ўтказилди.

— Осиё Тараққиёт Банки Ўзбекистонга коронавирус тарқалишига қарши курашни қўллаб-қувватлаши учун 1,36 млн. доллар миқдорида грант ажратди.

— Давлат Бош санитария назоратчисининг сўзларига кўра, ватандошларни чет элдан олиб келишни амалга оширадиган чартер рейслар экипажи аъзоларини карантинга олиш тўхтатилди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда пандемия авж олган вақтда рейслардан сўнг экипаж аъзолари 14 кунлик карантинга жойлаштирилган. Бироқ, энди улар карантинга олинмайди, лекин 2 ҳафта тиббий назорат остида бўлишади, чунки кетма-кет бир нечта парвозларни бажариш асносида махсус ҳимоя воситаларидан фойдаланишяпти.

— Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази олимлари ўзбекистонликларда аниқланган SARS-CoV-2 коронавирусининг бир нечта штаммлари генини аниқлашди. Аниқланишича, республикада қайд этилган коронавирус штаммлари Ухандаги штаммга қараганда Европадаги штаммларга яқинроқ.

Дунё бўйича:

— Туркия 20 майдан ўз чегараларини хорижликлар учун очмоқда. 31 та давлат фуқаролари мамлакатга кириш ҳуқуқига эга, шу қаторда Ўзбекистон ҳам бор. Чегарани кесиб ўтишда коронавирус йўқлигини тасдиқловчи маълумотнома тақдим этилиши лозим. Лекин бу саёҳатлар соҳилда дам олиш эмас, балки даволаниш ва соғломлаштирувчи турлардир. Бу билан Туркия расмийлари сайёҳларда, гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда, коронавирусга қарши чораларни синаб кўришмоқчи. 30 июнга қадар Ўзбекистонда халқаро рейслар тўхтатилганлиги сабабли ўзбекистонликларнинг Туркияга бориши имконсиз.

— Қозоғистонлик олимлар коронавирусга қарши вакцинанинг дастлабки синовларини бошлашди. ЖССТ олимлар ишланмасини рўйхатга олди ва ўз ресурсида вакцинага номзодлар қаторида чоп этди.

— Кейинги икки йилда Хитой коронавирусдан зарар кўрган мамлакатларга, биринчи навбатда ривожланаётган давлатларга, 2 миллиард доллар ажратади.

— Испания ва Италияда ўлим ҳолатлари кескин камайди.

— ТАСС маълумотларига кўра, 110 дан ортиқ мамлакат Австралиянинг дунёда коронавирус тарқалишининг сабаблари ва шароитларини мустақил равишда текшириш тўғрисидаги даъвосини қўллаб-қувватлади. Дастлаб ушбу таклиф дунёнинг етакчи давлатлари, жумладан, Россия, Буюк Британия, Ҳиндистон, Индонезия, Канада, Янги Зеландия, Япония ва Европа Иттифоқига аъзо 27 давлат томонидан қўллаб-қувватланди. Кейинчалик бир қатор Африка давлатлари ушбу чақириққа қўшилди.

Мақолани тайёрлади: Сакина Абидова
Фото муаллифи:
Стилист:
Фойдаланилди:
Manba:
Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Долзарб янгиликлар каналда
Kunlik dayjest
Eng sara maqolalarni pochtangizda qabul qiling

Изохлар