Мақоламизда 2 сентябрь ҳолатига коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон ва дунёда тарқалиши ҳақида муҳим ва қизиқарли янгиликларни ўқинг.
Дунёда:
- Касалликга чалинганлар: 25.9 млн киши
- Соғайганлар: 18.2 млн киши
- Вафот этганлар: 861 900 киши
Дунёда зарарланганлар ва вафот этганлар сони бўйича АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистон етакчилик қилмоқда.
Соғайганлар фоизи:
- АҚШ — 55.9%
- Бразилия — 79.9%
- Ҳиндистон — 76.9%
- Россия — 81.7%
Вафот этганлар фоизи:
- АҚШ — 3%
- Бразилия — 3.1%
- Ҳиндистон — 1.8%
- Россия — 1.7%
Ўзбекистонда:
- Касалликга чалинганлар: 42 437 киши
- Соғайганлар: 39 862 киши
- Вафот этганлар: 326 киши
Сўнгги бир ҳафта ичида юқтирганлар сони 39 156 кишидан 42 437 кишига ўсди ва 3 281 янги ҳолатга кўпайди. Таққослаш учун: олдинги ҳафтада бу кўрсаткич +3 454 та ҳолатни ташкил этган. Шу билан бирга, шу даврда 4 875 киши соғайиб кетди. Шундай қилиб, мамлакатда соғайиш даражаси 93,6% (ўтган ҳафта – 90%), ўлим даражаси эса 0,8% ни ташкил қилади. CОВИД-19 инфекцияси билан зарарланганлар кўпроқ Тошкент, Тошкент ва Андижон вилоятларида аниқланди.
Ўзбекистондаги муҳим янгиликлар:
— Академик лицейларда ўқув йили масофадан ўқитиш билан бошланди. Бундан ташқари, бугундан олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари бошланди. Улар очиқ ҳавода ва икки сменада ўтказилади.
— 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон аҳолиси мажбурий карантинга олинмасдан Қирғизистонга ташриф буюриши мумкин.
— Uzbekistan Airways барча халқаро рейсларни босқичма-босқич давом эттиришни режалаштирмоқда.
— 5 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон ҳукумати жума намози жамоат билан ўқилишига, умумий овқатланиш шахобчалари, кинотеатрлар, театрлар ва бошқа объектларнинг фаолият кўрсатишига рухсат берди.
— Тошкентда «Мурувват ва соғлик» жамғармасидан 2,8 миллиард сўм ноқонуний ўзлаштирилди. Ушбу маблағ коронавирусга қарши курашиш учун ажратилган эди.
— Тошкентда ерости метроси, шунингдек, Юнусобод линиясидаги иккита янги станция очилди.
Дунёдаги муҳим янгиликлар:
— CNN канали хабар қилишича, коронавирус инфекцияси билан қайта зарарланиш биринчи маротаба АҚШда қайд этилган. Тадқиқотларга кўра бемор касалликнинг 2 хил турини юқтириб олган.
— 1 сентабрдан Уҳанда барча мактаблар очилди. Мактаб ўқувчиларига ниқоб тақиш ва жамоат транспортидан фойдаланишдан йироқ бўлиш тавсия этилди.
— Францияда март ойидан буён юқтириб олиш ҳолатлари максимал ўсиш даражасига етгани қайд этилди.
— Испания ва Қўшма Штатлар демографлари йигирмадан зиёд мамлакат аҳолиси — 13 миллиондан ортиқ одам ўртасида сўров ўтказдилар. Сўралганларнинг 70 фоиздан кўпроғи коронавирусга қарши эмлатиш истагини билдирган.
— Жанубий Корея ҳукумати Сеулдаги барча мактабларни ёпишга қарор қилди. 11 сентябргача ўқувчилар масофадан туриб ўқийдилар
— Бали йил охиригача сайёҳлар учун ёпиқ қолади.
— Польша Россия билан ҳаво қатновига қўйилган тақиқни бекор қилди.
— Ўтган кун давомида Туркманистонда коронавирус инфекциясининг янги ҳолати аниқланмади.
— Буюк Британияда қасддан йўталиш ва коронавирусга оид ҳазиллар тақиқланди.