Бизнинг мақоламизда 20 июль ҳолатига коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон ва дунёда тарқалиши ҳақида муҳим ва зарур янгиликларини ўқинг.


Дунёда:

  • Зарарланди: 14.7 миллион киши
  • Соғайди: 8.7 миллион киши
  • Вафот этди: 609 531 киши

Дунё бўйича энг кўп юқтирганлар сони бўйича АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистон пешқадам. Вафот этганлар сони бўйича АҚШ, Бразилия ва Буюк Британия етакчилик қилмоқда.

Соғайиш даражаси:

  • АҚШ — 46.2%
  • Бразилия — 65.3%
  • Буюк Британия — 0.5%
  • Россия — 71.2%

Ўлим даражаси:

  • АҚШ — 3.7%
  • Бразилия — 3.8%
  • Буюк Британия — 14.5%
  • Россия — 1.6%

Ўзбекистонда:

  • Зарарланди: 17 149 киши
  • Соғайди: 9 387 киши
  • Вафот этди: 90 киши

Сўнгги ҳафта ичида ушбу касалликка чалинганлар сони 13 360 кишидан 17 149 кишига етди ва 3 789 тага кўпайди. Таққослаш учун: олдинги ҳафтада бу кўрсаткич +3 076 ни ташкил этди. Шу билан бирга, худди шу даврда 1535 киши шифо топди. Шундай қилиб, мамлакатда тикланиш даражаси 54,7% ни ташкил этмоқда (ўтган ҳафта — 58,7%), ўлим даражаси — 0,5%. Тошкент ва Тошкент вилоятида COVID-19 инфекциясининг кўп ҳолатлари аниқланди.

Ўзбекистон ҳақида муҳим янгиликлар:

— Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, 7672 нафар бемор даволанмоқда.

— Коронавирусдан 28 бемор бир ҳафта ичида вафот этди. Уларнинг аксариятида бошқа турли касалликлар бўлган.

— Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарининг таъкидлашича, тез ёрдамга кунига 6000 дан ортиқ қўнғироқ келиб тушади. Бу одатдагидан уч баравар кўп.

— Бугун Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилиши ўтказди ва унда вирусга қарши кураш чораларини танқид қилиб ўтди ҳамда янги чоралар ишлаб чиқишга кўрсатма берди.

— ЎзЭкспоМарказ кўргазмалар зали коронавирус аломатлари бўлган беморларни тақсимлаш марказига айланади.

— «Маҳалла» телеканали ҳар куни ҳокимлар ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари иштирокида брифинглар трансляциясини йўлга қўйди, бунда эпидемиологик вазият ва уни барқарорлаштириш чоралари ҳақида сўз юритилади.

— «Марказий Осиё — Хитой» учрашувида Ўзбекистон эпидемия ва унинг оқибатларига қарши қарши курашиш бўйича комплекс дастур ишлаб чиқишни таклиф қилди.

— Осиё Тараққиёт Банки пандемия оқибатларини юмшатиш учун Ўзбекистонга 500 миллион доллар ажратади.


Дунёдаги муҳим янгиликлар:

— Август ойидан бошлаб Франция расмийлари дўкон ва ёпиқ жамоат жойларида мажбурий ниқоб тақишни жорий этишди.

— 23 июлга қадар Туркманистонда Ашхободга поездлар кириш-чиқиши тўхтатилди.
Европа комиссияси кузда грипп ва коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун аҳолини гриппга қарши оммавий эмлашга чорламоқда.

— Ҳиндистон касалланганлар сони кескин кўпайганидан сўнг карантин тадбирларини қайта тиклади.

— Шифокорларнинг сўзларига асосланиб, Франциянинг Le Figaro нашри COVID-19’нинг онадан туғилмаган болага ўтишининг биринчи ҳолати ҳақида хабар берди.

— Жазоирда пандемияга қарши курашувчи тиббиёт ходимларига ҳужумлар бошланди.

— Расмийлар шифокорларни ҳужум ва тазйиқлардан ҳимоя қилиш учун қонун қабул қилишни режалаштирмоқда.

— CNN хабарига кўра, Буюк Британияда 1 миллиондан ортиқ одам пандемия пайтида чекишни ташлаган.

— Буюк Британия коронавирусдан ўлганлар тўғрисидаги статистикани эълон қилишни тўхтатишга қарор қилди, чунки расмийлар маълумотлар хато кўрсатилиши мумкин, дейишмоқда. Ҳисоблаш усули ўзгартирилади.

— Пекинда 2 ҳафта давомида коронавируснинг янги ҳолатлари аниқланмади. Маъмурлар фавқулодда вазиятни бекор қилмоқдалар.

— ЖССТ маълумотларига кўра, коронавирусга қарши оммавий эмлаш 2021 йил ўрталарида бошланиши мумкин.

— Россиянинг бизнес ва сиёсий элитаси вакиллари биринчи бўлиб коронавирусга қарши экспериментал вакцинага эга бўлишди.

Мақолани тайёрлади: Екатерина Спрыскова
Фото муаллифи:
Стилист:
Фойдаланилди:
Manba:
Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Долзарб янгиликлар каналда
Kunlik dayjest
Eng sara maqolalarni pochtangizda qabul qiling

Изохлар