26 май куни Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси йиғилишида Молия вазирининг ўринбосари Дилшод Султонов Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этди. Жорий йилнинг биринчи чорагида ишсизлик қай даражада, қайси вилоят етакчилик қилмоқда ва иш билан таъминлашга муҳтож фуқароларнинг умумий сони тўғрисида мақоламизда батафсил ўқинг.


2020 йил 1-чорагида давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботга кўра, Ўзбекистонда ушбу даврда ишсизлик даражаси 9,4% ташкил этди. 2019 йилнинг худди шу даврида ҳам мамлакатда ишсизлик даражаси 9,4% ни ташкил этган. Ва 2019 йил охирида бу кўрсаткич иқтисодий фаол аҳоли ҳисобига 9 фоизига тушган эди.

2020 йилнинг биринчи чорагида мамлакатда ишсизликнинг энг юқори даражаси Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилди. Энг пасти эса Тошкент шаҳрида.

Таққослаш учун, 2019 йилнинг биринчи чорагида энг юқори ишсизлик даражаси Қорақалпоғистон, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида қайд этилган – 9,7%, энг пасти эса яна Тошкентда (8%).

Ишга муҳтож фуқаролар сонига келсак, 2020 йилнинг биринчи чорагида у 1 399,7 миллион кишини ташкил қилди. 2019 йилнинг худди шу даврида ушбу кўрсаткич 1,4 миллион кишини ташкил этган.

Мақолани тайёрлади: Сакина Абидова
Фото муаллифи:
Стилист:
Фойдаланилди:
Manba: gov.uz
Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Долзарб янгиликлар каналда
Kunlik dayjest
Eng sara maqolalarni pochtangizda qabul qiling

Изохлар