Бизнинг мақоламизда 22 июнь ҳолатига кўра, коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон ва дунёда тарқалиши ҳақидаги асосий ва энг долзарб янгиликларни ўқинг.


Дунёда:

  • Зарарланди: 9 млн киши
  • Соғайди: 4,8 млн киши
  • Вафот этди: 471 321 киши

Дунё бўйича энг кўп касалланганлар сони бўйича АҚШ, Бразилия ва Россия етакчилик қилмоқда. Вафот этганлар бўйича АҚШ, Бразилия ва Буюк Британия пешқадамлик қилмоқда.

Соғайиш даражаси:

  • АҚШ — 27,3%
  • Бразилия — 54,3%
  • Буюк Британия — 0,4%
  • Россия — 58%

Ўлим даражаси:

  • АҚШ — 5,2%
  • Бразилия — 4,6%
  • Буюк Британия — 13,9%
  • Россия — 1,4%

Ўзбекистонда:

  • Зарарланди: 6 401 киши
  • Соғайди: 4 450 киши
  • Вафот этди: 19 киши

Сўнгги ҳафта ичида ушбу касалликка чалинганлар сони 5 154 дан 6 400 кишига етди ва 1247 га кўпайди. Таққослаш учун: ўтган ҳафта ушбу кўрсаткич +750 ни ташкил этди. Шу билан бирга, ўша даврда 454 киши соғайди. Шундай қилиб, мамлакатда соғайиш даражаси 69,5% (ўтган ҳафта 77,5%), ўлим даражаси 0,3%  ниташкил этмоқда. Бир ҳафта давомида Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд ва Навоий вилоятлари аҳолиси орасида COVID-19 инфекциясининг янги ҳолатлари аниқланди.

Ўзбекистонда:

— Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, 125 нафар беморнинг аҳволи ўртача оғирликда, 15 нафари оғир, 3 нафари ўта оғир аҳволда. 36 655 киши уй карантинида, 22 885 киши стационар шароитда.

— Ўзбекистонда хавфли ҳудудлар рўйхати янгиланди. Тошкент «сариқ» ҳудуд бўлиб қолмоқда, Андижон, Жиззах ва Фарғона вилояти шаҳар ва туманлари «яшил» ҳудудлар.

— 1 июлдан бошлаб Қозоғистон Ўзбекистон билан авиақатновларни қайта тикламоқда. Коронавирус йўқлиги тўғрисида сертификат керакми ёки ташриф буюрувчилар карантиндан ўтказиладими-йўқми, хабар қилинмаяпти.

— Тошкент вилояти Юкори Чирчиқ тумани карантин марказида эркак киши ҳалок бўлди. 42 ёшли Ўзбекистон фуқароси карантин комплексида осилган ҳолда топилди. Ўлимдан кейинги тест унда коронавирусни аниқламади.

— Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон аҳолисини гавжум жойлардан сақланишини сўрайди: профилактика мақсадида тестдан ўтган одамларда симптомларсиз коронавирус аниқланди.

— Сурхондарё вилоятида карантин қоидаларига зид тўй маросими бўлиб ўтди. 250 нафар меҳмон карантинга олинди.

— Тошкентда ҳам шундай ғайриқонуний тўй бўлиб ўтди. Меҳмонлар ва турмуш қурган ёшлар карантинга олинган, 12 нафар меҳмонда ва келинда коронавирус аниқланган.

— Агар чет эллик сайёҳ Ўзбекистонда бўлган пайтида коронавирус билан касалланса, унга даволаниш учун 3000 АҚШ доллари тўланади.


Дунёда:

— Исроил ҳукумати фуқароларни, агар одамлар ниқоб тақмаса ва ижтимоий масофаланишга риоя килмаса, карантинни қайта жорий этиш тўғрисида огоҳлантирмоқда.

— Вирус қайта авж олиши сабаб Пекин маъмурлари аҳолини оммавий тестлашни бошлади. Икки ҳафта ичида икки миллиондан ортиқ синовлар ўтказилди.

— Касалхоналарда жой етишмаслиги сабаб, Деҳли ҳукумати енгил ва ўрта аломатлари бўлган беморлар учун 25 ҳашаматли меҳмонхоналарни тез ёрдам марказларига айлантиради.

— CNN хабарига кўра, 7 июлдан бошлаб Дубай сайёҳлар учун чегараларини очмоқда. Ташриф буюрувчилар мажбурий коронавирус тестидан ўтадилар ва натижалар ижобий бўлса, улар икки ҳафталик карантиндан ўтади.

— Сингапур миллий юқумли касалликлар марказининг маълумотларига кўра, беморлар инфекциядан кейинги биринчи ҳафтада энг юқумли ҳисобланади. Кейинчалик, улар бошқалар учун катта хавф туғдирмайди.

— Германияда коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланди.

— Ҳиндистон Бош вазири йога коронавирусга қарши курашда ёрдам беришини таъкидлади. Шундай қилиб, давлатда йогани тарғиб қилиш вазирлиги ташкил этилди.

— Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев коронавирус билан касалланди.

— New England Journal of Medicine тиббиёт журнали А қон гуруҳи бўлган одамларнинг инфекцияга кўпроқ мойиллигини баён этишди.

— Озарбойжонда карантин режими 1 августгача узайтирилди. Давлат президенти Россиядаги Ғалаба Парадидаги иштирокини бекор қилди.

Мақолани тайёрлади: Екатерина Спрыскова
Фото муаллифи:
Стилист:
Фойдаланилди:
Manba:
Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Долзарб янгиликлар каналда
Kunlik dayjest
Eng sara maqolalarni pochtangizda qabul qiling

Изохлар