Мақоламизда 25 май кунига коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон ва дунё бўйлаб тарқалиши ҳақидаги асосий ва энг қизиқарли янгиликларни ўқинг.


Дунёда:

  • Касалланганлар: 5.5 млн. киши
  • Соғайганлар: 2.3 млн. киши
  • Вафот этганлар: 347 минг киши

Зарарланганлар сони бўйича АҚШ, Бразилия ва Россия етакчилиқ қилмоқда. Вафот этганлар сони бўйича эса АҚШ, Буюк Британия ва Италия пешқадамлик қилмоқда.

Ўзбекистонда:

  • Касалланганлар: 3 189 киши
  • Соғайганлар: 2 607 киши
  • Вафот этганлар: 13 киши

Сўнгги ҳафта ичида ушбу касалликка чалинганлар сони 2 791 кишидан 3 189 кишига кўпайди (+398 та янги ҳолат). Аввалги ҳафтада ушбу кўрсаткич +293 нафарни ташкил қилган эди. Шу билан бирга, кўрсатилган давр ичида 293 киши соғайди. Шундай қилиб, мамлакатда соғайиш даражаси 82%, ўлим даражаси эса 0.4% ни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистондаги муҳим янгиликлар:

— Ўзбекистонлик олим Олимжон Юсупов коронавирусга қарши қурилмани ихтиро қилди. Янги инновацион технология ёпиқ хоналардаги ҳавони зарарсизлантиради, шунингдек, беморнинг нафас йўллари ва ўпкаларини вирус ва юқумли касалликлардан тозалайди.

— 24 май куни пойтахтдаги «Ипотека-банк» бош офисининг ходимида коронавирус аниқланди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг берган хабарига кўра, касалликка чалинган фуқаро ва унинг оила аъзолари охирги 20 кун ичида қўшнилари билан мулоқотда бўлмаган. Бемор билан мулоқотда бўлган оиланинг барча аъзолари ва ҳамкасблари карантинга жойлаштирилган. Банкнинг қолган ходимларидан лаборатор текширув учун намуналар олинган. Бундан ташқари, бемор билан мулоқотда бўлиши мумкин бўлган бошқа шахсларни аниқлаш ишлари олиб борилмоқда. Банк биносида Санитария эпидемиологик осойишталиги агентлиги мутахассислари томонидан зарарсизлантириш ишлари ўтказилган.

— Ўзбекистонда давлат божхона хизматининг икки ходими коронавирус билан зарарланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, улардан бири Тошкент вилоятидаги чегара божхона постида ишлайди. Чегара божхона постининг яна бир ходими Қорақалпоғистонда коронавирус юқтирган.

— Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида, Тошкент вилоятининг Паркент туманига кириш ва чиқиш чекланган эди. Айни пайтда туман ҳудудида кенг миқёсли дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

— ДСҚ Марказий аппарати ходимларидан COVID-19 учун олинган синовлар салбий натижаларни кўрсатди. Шундай қилиб, ДСҚ Марказий аппарати барча ходимлари меҳнат қонунчилигига ва барча карантин тадбирларига қатъий риоя қилган ҳолда аввалги режимда ишлашни давом эттирадилар. Эслатиб ўтамиз, 23 май куни Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази ходимида коронавирус инфекцияси аниқланган эди.

— Мамлакат бош давлат санитария назоратчиси ўзбекистонликларни, агар белгиланган қоидаларга риоя қилинмаса, карантин чоралари кучайтирилиши сабабли яна уйда қолишлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

— Ўзбекистон кунлик тиббий ниқоблар ишлаб чиқаришни 10.8 миллион донага, ҳимоя комбинезонларини эса 150 минг донагача етказди.

— Жанубий Кореядан Ўзбекистонга тиббий кроватлар партияси етказиб берилди. Бундан ташқари, қиймати 135 минг доллардан ортиқ миқдордаги гуманитар ёрдамнинг яна бир қисми келиши кутилмоқда.

Дунёдаги муҳим янгиликлар:

— Испания Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус даврида жамоат пляжларига ташриф буюриш қоидаларини тасдиқлади. Икки метрлик ижтимоий масофани сақлаш учун ташриф буюрувчилар сони чекланган бўлиши керак; сувга олиб борувчи йўллардаги ёғоч ёпинчиқлар, тўсиқлар, тахта койкалар, стуллар, соябонлар ва чиқинди қутиларига санитар ишлов берилган бўлиши керак.

— Қирғизистон парламентининг экс-спикери Мукар Чолпанбаев 24 май куни 70 ёшида коронавирус инфекциясидан зарарланиб, вафот этди.

— Forbes версиясига кўра, дунё бўйича  энг бой одамларнинг топ-25 кирувчи  миллиардерлар COVID-19 пандемиясининг  икки ойида 255 миллиард доллар даромад олишган. Forbes ҳисоб-китобларига қараганда, Facebook асосчиси Марк Цукерберг ушбу даврда ҳаммадан кўп пул ишлаган: унинг бойлиги 31,4 миллиард долларга ортиб, 86,5 миллиард долларни ташкил этган. Нашр миллиардер бойлигининг 23 мартдан 22 майгача бўлган ҳолатини баҳолаган.

— Японияда ФҲ тартиби бутунлай олиб ташланди.

— Черногорияда охирги 68 кунда коронавируснинг бирорта ҳам янги ҳолати аниқланмади, COVID-19 билан касалланган барча беморлар соғайишган. Мамлакат Президенти эпидемия енгилганлиги ҳақида хабар берди.

— Дональд Трамп безгакнинг давоси бўлган гидроксихлорохин билан даволанди. АҚШ президенти кўпчилик олимларнинг фикрига зид равишда уни COVID-19 учун самарали восита сифатида тарғиб қилмоқда. Трамп даволаниш курсини вице-президент Майк Пенснинг матбуот котибида коронавирус аниқланганидан кейин ўтказишга қарор қилган.

— Оксфорд олимлари COVID-19 энг истиқболли вакциналари устида иш олиб боришда муаммога дуч келишди: эпидемиянинг пасайиши вакцинани синашни қийинлаштирмоқда. Синовга қарши вакцинани қабул қилган 10 000 та британиялик кўнгиллилардан 50 та одамга юқиш эҳтимолдан ҳоли эмас, дейди препарат устида иш олиб бораётган Оксфорд институти директори Женнер. Британия ҳукумати 100 млн. доза вакцина учун тўловни амалга оширишга тайёрлигини ва улардан 30 млн. донаси сентябрь ойига тайёр бўлишини билдирди.

Мақолани тайёрлади: Сакина Абидова
Фото муаллифи:
Стилист:
Фойдаланилди:
Manba:
Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Долзарб янгиликлар каналда
Kunlik dayjest
Eng sara maqolalarni pochtangizda qabul qiling

Изохлар