Мақоламизда 27 апрель куни ҳолатига кўра коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон ва дунёда тарқалишига оид асосий ва энг қизиқарли янгиликларни ўқинг.


Дунёда:

  • Зарарланганлар: 3 млн киши
  • Соғайганлар: 895 минг киши
  • Вафот этганлар: 208 минг киши

Дунё бўйлаб инфекцияга чалинганлар сони 3 миллионга етди. АҚШ миллионга яқин зарарланганлар билан ҳали ҳамон биринчи ўринда (умумий миқдорнинг учдан бир қисми), ўлим ҳолатлари эса 55 минг.

Ўзбекистонда:

  • Зарарланганлар: 1 887 киши
  • Соғайганлар: 892 киши
  • Вафот этганлар: 8 киши

Ўзбекистондаги муҳим янгиликлар:

— 3-сонли Тошкент туғруқхонасида коронавирус билан касалланган яна икки бемор даволанди: улардан бири яқинда она бўлди, иккинчиси эса ҳомиладор.

Жиззахда коронавирус билан касалланган беморларнинг барчаси тузалди.

— Соғлиқни сақлаш вазирлигининг коронавирусни назорат қилиш бош бошқармаси аъзоси Хабибулла Оқилов карантин худудидан ташқарида бўлган одамлар орасида коронавирус инфекцияси ҳолатлари аниқланганлигини тасдиқлади.

— Жанубий Корея томонидан юборилган гуманитар ёрдамнинг биринчи партияси, шу жумладан, тиббиёт ускуналари ва 1 миллион долларлик қийматга эга маҳсулотлар Тошкентга келтирилди.

— Ўзбекистонда коронавирусни аниқлаш текширувидан ўтказилган фуқаролар сони 250 мингдан ошди. Ўтган кун давомида 8 400 киши текширилди.

— Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошида коронавирус билан касалланганликда гумон қилинган шахсларнинг вақтинча карантинига мослаштирилган комплексни бошқариш бўйича махсус марказ ташкил этилади.

— Волгоград шаҳрида (Россия) 66 ёшли ўзбекистонлик CОVID-19 ташхиси билан касалхонага ётқизилди.

— Янгийўл шаҳридаги амбулатор-поликлиника ходимида коронавирус аниқланганлиги сабабли тиббий муассасанинг 198 ходими карантин зонасига жойлаштирилди.

Бюджет ташкилотларининг таътилга чиққан тиббиёт ходимларига компенсация берилади.

— АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумотларига кўра, Америка ва Канада оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон томонидан миллий иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ва CОVID-19 пандемиясининг салбий оқибатлари олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни фаол ёритишда давом этмоқдалар.


Дунёдаги муҳим янгиликлар:

— Сўнгги кунларда Мавританияда CОVID-19дан ўлим ҳолати умуман қайд этилмади. Ўтказилган синовлар коронавирус билан касалланганларни аниқламади. Шундай қилиб, Африканинг ушбу мамлакати эпидемия устидан ғалаба қозонгани ҳақида эълон қилган биринчи давлат бўлди. Вирус илк бор 13 март куни аниқланганидан кейин чегаралар, мактаблар, ресторанлар ва бозорлар ёпилганди. Ҳукумат тунда комендантлик соати эълон қилган ва шаҳарлараро транспорт қатновини тақиқлаган. Умуман олганда, мамлакатда 17 киши касалланган, улардан бир нафари вафот этган.

Коронавирусни мағлуб этган яна бир мамлакат Янги Зеландия бўлди. 27 апрелдан мамлакатда тўртинчи даражадаги чеклов чоралари режими бекор қилинди. Унга тўрт ҳафта давомида риоя қилинди. Янги Зеландияда коронавирус 1469 кишида аниқланди, улардан 19 киши вафот этган.

Ухан касалхоналарида коронавирус билан касалланган беморлар қолмади.

Испанияда коронавирусдан вафот этганлар сонининг энг паст даражаси қайд этилди. Италияда бир кунда коронавирусдан 260 киши вафот этди — бу 14 мартдан буён энг паст кўрсаткич.

— Туркия Туризм вазирининг прогнозларига кўра, август ойи охирида ташқи туризм бошланиши кутилмоқда. Унга кўра, меҳмонхоналар май ойининг охирида очила бошлайди. Шунингдек, жамоат жойлари ижтимоий масофа талабларига мувофиқ қайта жиҳозланади. Бундан ташқари, меҳмонхоналарда all inclusive овқатланиш тизими бўлмайди, бунинг ўрнига улар индивидуал мажмуавий овқатланиш тизимига ўтадилар. Иккинчи босқичда пандемия кўрсаткичлари пасая бошлаган ва CОVID-19 янги ҳолатлари қайд этилмаган давлатлар билан ҳаво қатновлари тикланади.

Буюк Британияда коронавирус билан касалланган болалар сонининг кескин ўсиши маълум қилинди.

Россия коронавирус билан касалланиш сони бўйича Хитойни ортда қолдирди.

Қозоғистон Президенти фавқулодда ҳолат режимини 11 майгача узайтирди. Бундан ташқари, коронавирус тарқалиши назорат остидаги туман ва шаҳарларда карантин шароитлари енгиллаштирилади.

— Саудия Арабистони Хитой билан коронавирус тестлари ва тиббий жиҳозларни етказиб бериш бўйича 265 миллион долларлик шартнома тузди. Келишувга кўра, ХХР Саудия Арабистонига 9 миллион дона тест етказиб беради.

Мақолани тайёрлади: Сакина Абидова
Фото муаллифи:
Стилист:
Фойдаланилди:
Manba:
Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Долзарб янгиликлар каналда
Kunlik dayjest
Eng sara maqolalarni pochtangizda qabul qiling

Изохлар