Мақоламизда 27 июль ҳолатига коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон ва дунёда тарқалиши ҳақида муҳим ва қизиқарли янгиликларни ўқинг.


Дунёда:

  • Касалликга чалинганлар: 16.5 млн киши
  • Соғайганлар: 10.1 млн киши
  • Вафот этганлар: 652 921 киши

Дунёда зарарланганлар сони бўйича АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистон етакчилик қилмоқда. Ўлганлар сони бўйича эса АҚШ, Бразилия ва Мексика пешқадамлар қаторида.

Соғайганлар фоизи:

  • АҚШ — 47.8%
  • Бразилия — 67.5%
  • Ҳиндистон — 63.9%
  • Россия — 73.7%

Вафот этганлар фоизи:

  • АҚШ — 3.4%
  • Бразилия — 3.6%
  • Мексика — 11.2%
  • Россия — 1.6%

Ўзбекистонда:

  • Касалликга чалинганлар: 20 952 киши
  • Соғайганлар: 11 245 киши
  • Вафот этганлар: 119 киши

Сўнгги ҳафтада касалланганлар сони 17 149 дан 20 952 нафарга етди: 3 803 янги ҳолат. Таққослаш учун: олдинги ҳафтада бу кўрсаткич +3 789 ни ташкил этган эди. Шу билан бирга, худди шу даврда 18 58 киши тузалди. Шундай қилиб, мамлакатда тикланиш даражаси 53% ни ташкил этади (ўтган ҳафта – 54,7%), ўлим даражаси – 0,6%. COVID-19 юқтириш ҳолатлари кўпроқ Тошкент шаҳри, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида аниқланмоқда. 

Ўзбекистондаги муҳим янгиликлар:

— Шу ҳафта ичида коронавирусга чалинган 29 бемор ҳаётдан кўз юмди. Аксарият беморлар ҳамроҳ касалликларга эга бўлган: диабет, гипертония, ортиқча вазн, юрак-қон томир ва респиратор касалликлар.

— Ўзбекистонда карантин муддати 15 августгача узайтирилди.

— ОТБ Ўзбекистонга тиббий ускуналар ва тиббиёт буюмларини ўз ичига олган гуманитар ёрдам жўнатди.

— 27 июлдан бошлаб Қаршида деярли барча транспорт воситалари ҳаракатланиши бутунлай тўхтатилди. Шаҳар бўйлаб фақатгина алоҳида ҳолатларда ҳаракатланиш мумкин.

— Тошкент тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, мамлакат минтақаларида асимптоматик ва коронавирус билан енгил оғриган беморларга туну-кун хизмат кўрсатадиган клиникалар ташкил этилади.

— Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва Санитария-эпидемиология фаровонлиги агентлиги фаолияти тугатилди. Янги санитария-эпидемиология хизмати яратилади.

— Турк мутахассислари COVID-19 ни даволаш бўйича тажриба алмашиш учун Ўзбекистонга келишмоқда.

— 2020/2021 ўқув йили масофадан таълим олиш усули билан бошланиши мумкин.


Дунёдаги муҳим янгиликлар:

— PLoS Medicine тиббиёт журналида агар ҳамма одамлар ниқоб кийиб, қўлларини ювиб, ижтимоий масофа сақлашга риоя қилса, вирусни вакцинасиз йўқ қилиш мумкинлиги ёзилди.

— The Guardian хабар беришича, Бельгия коронавирусга чалиниш ҳолатлари кескин кўпайганлиги сабабли карантин чораларини янада кучайтирмоқда.

— Россияда ўқув йили одатдагидек кўринишда 1 сентябрь куни бошланади.

— ЖССТ раҳбари пандемия кучайиб бораётганини ва шу ҳафта дунёда мавжуд вазиятни баҳолаш учун фавқулодда вазиятлар қўмитасининг йиғилиши ўтказилишини айтди.

— Арманистонда коронавирус билан қайта касалланиш ҳолати бемор соғайганидан кейин атиги 40 кун ўтгач қайд этилди.

— Коронавируснинг иккинчи тўлқини Испанияда бошланди. Англия ва Норвегия у ердан келганларга карантин жорий қилди ва Франция Каталонияга ташриф буюрмоқчи бўлганлар учун огоҳлантириш эълон қилди.

— Исроил олимлари Д витамини организмга коронавирус билан курашишга ёрдам беришини ўтказилган тадқиқотда исботладилар. Шу билан бирга, тадқиқот давомида исроилликларнинг қарийб 70 фоизида D витамини етишмаслиги аниқланди.

— Ҳонконг касалланганлар сони кўпайиши сабабли янги карантин чекловларини жорий этди. Шундай қилиб, кўчада 2 кишидан ортиқ одам йиғилиши тақиқланади, ресторанларда тушлик қилиш тақиқланади, жамоат жойларида ва очиқ ҳавода ниқоб кийиш мажбурий ҳолга айланди.

— Шимолий Корея расмийлари Жанубий Корея билан чегарада қаттиқ карантин эълон қилди. Каесонг шаҳрида коронавирус билан касалланганликда шубҳа қилинган одам топилди. Агар ташхис тасдиқланса, бу мамлакатда тасдиқланган биринчи ҳолат бўлади.

— Португалиянинг Лиссабон шаҳридаги Молекуляр тиббиёт институти олимларининг сўзларига кўра, у ерда коронавирусни зарарсизлантира оладиган ниқоб яратилган. Уларнинг сўзларига кўра, махсус қоплама тўқимага вирус кирганда унинг ҳужайраларини йўқ қилиб юборади.

— Калифорния университети олимларининг таъкидлашича, диабет билан касалланган одамларнинг COVID-19 дан ўлиш эҳтимоли 2 баравар кўп. Британиялик олимлар диабет қаторига ортиқча вазнни ҳам қўшишди: Буюк Британияда беморларнинг аксарияти ортиқча вазндан азият чекишади. Шу сабаб, ҳукумат семириб кетишга қарши кураш кампаниясини бошлади.

— The Telegraph хабар беришича, Испанияда COVID-19 қурбони бўлганлар сони расмий маълумотлардан 60 фоизга юқори бўлиши мумкин.

Мақолани тайёрлади: Екатерина Спрыскова
Фото муаллифи:
Стилист:
Фойдаланилди:
Manba:
Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Долзарб янгиликлар каналда
Kunlik dayjest
Eng sara maqolalarni pochtangizda qabul qiling

Изохлар