Бизнинг мақоламизда 29 июнь ҳолатига кўра коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон ва дунёда тарқалиши ҳақидаги асосий ва энг қизиқарли янгиликларни ўқинг.


Дунёда:

  • Зарарланди: 10,2 миллион киши
  • Соғайди: 5,6 миллион киши
  • Вафот этди: 505 071 киши

Дунё бўйича касалланганлар сони бўйича АҚШ, Бразилия ва Россия етакчилик қилмоқда. Ўлим ҳолатлари сони бўйича АҚШ, Бразилия ва Буюк Британия пешқадамлик қилмоқда.

Соғайиш даражаси:

  • АҚШ — 41,5%
  • Бразилия — 54,5%
  • Буюк Британия — 0,4%
  • Россия — 62,9%

Ўлим даражаси:

  • АҚШ — 4,8%
  • Бразилия — 4,3%
  • Буюк Британия — 14%
  • Россия — 1,4%

Ўзбекистонда:

  • Зарарланди: 8 199 киши
  • Соғайди: 5 500 киши
  • Вафот этди: 23 киши

Сўнгги ҳафта давомида ушбу касалликка чалинганлар сони 6 401 кишидан 8 199 кишига кўпайди, 1 779 та янги ҳолат қайд этилди. Таққослаш учун: олдинги ҳафтада бу кўрсаткич +1 247 ҳолатни ташкил этди. Шу билан бирга, худди шу даврда 1 050 киши тузалди. Шундай қилиб, мамлакатда соғайиш даражаси 66,2% ни ташкил этди (ўтган ҳафта 69,5%), ўлим даражаси эса 0,3%. Бир ҳафта давомида Тошкент шаҳри, Тошкент, Бухоро ва Жиззах вилоятлари аҳолиси орасида COVID-19 инфекциясининг янги ҳолатлари аниқланди.

Ўзбекистон ҳақида батафсил:

— Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, 230 нафар беморнинг аҳволи ўртача, 19 нафари оғир, 6 нафари ўта оғир аҳволда.

— ССВ маълумотига кўра, коронавирус билан касалланган яна 4 бемор вафот этди. 42 ёшли эркак инсульт билан касалхонага ётқизилган, кейинчалик у коронавирус билан касалланганлиги аниқланган. Юрак хуружига учраган ва COVID-19 билан касалланган шифокор ҳам вафот этди. Учинчи қурбон бўлмиш 59 ёшли аёл кўп йиллар давомида ўткир икки томонлама бронхопневмониядан даволанган. Бугун, 29 июнь куни юрак хасталиги, гипертония, 3-даражали семириш ва ўпка касаллиги билан оғриган 58 ёшли бемор ҳам вафот этди.

— Бугунги кунга қадар Ўзбекистонда коронавирусни аниқлаш учун 1 706 205 та тест ўтказилган.

— ССВ маълум қилишича, аҳоли Swiss Lab, Vitros Diagnostics, Genotexnologiya, Akfa Medline ва «Тиббиет дунёси» хусусий тиббиёт клиникаларида коронавирусга тест топшириши мумкин.

— Тошкентнинг 99 та маҳалласи қизил ҳудуд мақомига ўтказилди. Бундан ташқари, шаҳар ва ҳудудларнинг рангли рўйхати янгиланди. Илгари яшил ҳудуднинг бир қисми бўлган Бухоро сариқ мақомига ўтди. Шаҳарда карантин чоралари кучайтирилмоқда.

— 27 июнь куни соғайганлар бўйича кунлик рекорд қайд этилди: 202 киши касалхонадан чиқарилди.

— Транспорт вазирлиги фуқароларни халқаро рейслар учун чипталарни сотиб олишдан тийилишларини сўрамоқда, чунки хавфли мамлакатлар рангларга ҳали ажратилмаган.

— Белоруснинг «Белавиа» авиакомпанияси Тошкент ва Минск ўртасида рейсларни йўлга қўяди. Биринчи парвоз эпидемиологик вазият яхшиланганидан кейин амалга оширилади.

Дунёда:

— The Lancet Psychiatry тиббий журналида Британиялик олимлар томонидан ўтказилган тадқиқотда коронавирус инсульт, мия энцефалити, психоз, ақлий заифлик ва руҳий ҳолатдаги бошқа ўзгаришларга олиб келиши мумкинлиги айтилган.

— Шифокорлар Америка Қўшма Штатларида коронавирус билан касалланганлар сони расман 2 миллиондан анча кўп эканлигини тахмин қилишмоқда. BBC хабарига кўра, шифокорлар, тахминан, 20 миллион киши ҳақида айтмоқда.

— Европада карантин чекловлари олиб ташланганидан сўнг, ЖССТ маълумотларига кўра, коронавирус билан касалланганлар сони кескин ошиб кетди.

— Буюк Британия, Жанубий Африка ва Бразилияда кўнгиллилар орасида Оксфорд университети томонидан ишлаб чиқилган коронавирус вакцинасини синаб кўриш бошланди.

— Халқаро валюта жамғармаси коронавирус пандемияси дунё иқтисодиётига 12 триллион доллар зарар етказишини маълум қилди. 2019 йил охиридаги кўрсаткичларга қайтиш учун камида 2 йил керак бўлади.

— 7 июлдан Дубай чет эллик сайёҳлар учун чегараларни очади.

— Токио Олимпиадасини бекор қилиш масаласида Японияда баҳс-мунозаралар кетмоқда. Токио аҳолисининг ярмидан кўпи маҳаллий оммавий ахборот воситаларида Олимпиаданинг бекор қилинишига овоз беришди.

— 15 июлдан бошлаб Россияда кинотеатрлар очила бошлайди. Аввалроқ кинотеатрлар 24 июлдан ишлай бошлаши ҳақида хабар берилганди.

Мақолани тайёрлади: Екатерина Спрыскова
Фото муаллифи:
Стилист:
Фойдаланилди:
Manba:
Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Долзарб янгиликлар каналда
Kunlik dayjest
Eng sara maqolalarni pochtangizda qabul qiling

Изохлар