Бизнинг мақоламизда 3 август ҳолатига коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон ва дунёда тарқалиши ҳақида муҳим ва энг қизиқарли янгиликларини ўқинг.


Дунёда:

  • Зарарланди: 18.3 миллион киши
  • Соғайди: 11.5 миллион киши
  • Вафот этди: 693 714 киши

Дунёда энг кўп юқтирилганлар сони бўйича АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистон пешқадам. Вафот этганлар сони бўйича АҚШ, Бразилия ва Мексика етакчилик қилмоқда.

Соғайиш даражаси:

  • АҚШ — 49.4%
  • Бразилия — 68.9%
  • Ҳиндистон — 65.8%
  • Россия — 76.3%

Ўлим даражаси:

  • АҚШ — 3,3%
  • Бразилия — 3,4%
  • Мексика — 10,9%
  • Россия — 1,6%

Ўзбекистонда:

  • Зарарланди: 26 066 киши
  • Соғайди: 16 838 киши
  • Вафот этди: 157

Сўнгги ҳафта ичида ушбу касалликка чалинганлар сони 20 952 дан 26 066 кишига етди ва 5114 нафарга кўпайди. Таққослаш учун: олдинги ҳафтада бу кўрсаткич +3 803 ҳолатни ташкил этди. Шу билан бирга, худди шу даврда 5 733 киши тузалди. Шундай қилиб, мамлакатда тикланиш даражаси 64,6% ни ташкил этмоқда (ўтган ҳафта — 53%), ўлим даражаси — 0,6%. Тошкент шаҳри, Тошкент ва Андижон вилоятларида COVID-19 инфекциясининг кўп ҳолатлари аниқланди.

Ўзбекистон ҳақида муҳим янгиликлар:

— Коронавирусдан бир ҳафта ичида 38 бемор вафот этди. Уларнинг аксариятида ҳамроҳ касалликлар мавжуд бўлган: диабет, гипертония, ортиқча вазн, юрак қон-томир ва нафас олиш касалликлари.

— Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, 564 бемор оғир аҳволда, 215 киши ўта оғир аҳволда.

— Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқиловнинг сўзларига кўра, бугунги кунда Тошкентдаги касалхоналар ва клиникалар беморларни қабул қилишга тайёр. Агар 15 августга қадар кунлик ҳолатлар сони 400 тадан ошмаса, карантин чоралари юмшатилиши мумкин.

— Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 13.2 фоизгача етди, бу ўтган йилга нисбатан 4.1 фоизга кўп.

— 3 августдан бошлаб Қашқадарё ва Фарғонада карантин чекловлари енгиллаштирила бошланди.

— Навоий шаҳрида коронавирусли беморлар учун 400 ўринли тақсимлаш маркази ташкил этилди.

— ОТБ Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини фавқулодда вазиятларга чидамлилигини яхшилаш учун 100 миллион доллар ажратади.

— Ўзбекистонда чет эл фуқаролари учун виза муддати автоматик тархда 1 ноябргача узайтирилади.

— Ўзбекистон Қирғизистонга 650 минг долларлик гуманитар ёрдам жўнатди.


Дунёдаги муҳим янгиликлар:

— Коронавирусга қарши биринчи вакцина Қозоғистонда жорий этилди: Австралиянинг COVAX-19 вакцинаси биринчи босқич клиник синовларидан ўтмоқда ва тиббий марказ раҳбари биринчилардан бўлиб тажриба қилинадиган бўлди.

— Қозоғистонда карантин яна икки ҳафтага узайтирилди.

— Италия олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра, одамлар уй ҳайвонларига коронавирус юқтиришлари мумкин.

— Сингапур ташриф буюрувчиларни карантинга риоя қилишлари учун мажбурий махсус электрон мосламалар олиб юришни жорий этади.

— ЖССТнинг таъкидлашича, пандемия тезлашмоқда ва касалланганлар сони ҳар 6 ҳафтада икки бараварга кўпаймоқда.

— Филиппин пойтахти Манилада юқумли касалликлар сони ошгани сабаб карантин чоралари кучаймоқда.

— Forbes маълумотларига кўра, Dunkin’ Donuts, McDonalds ва Starbucks сотувлар кескин тушиб кетгани сабаб Қўшма Штатлар бўйлаб 1400 га яқин савдо нуқтасини ёпадилар.

— Австралиянинг Мельбурн шаҳрида 6 ҳафталик қатъий карантин жорий этилди. Аҳоли кунига бир марта уйдан чиқиши мумкин: дорихонага ёки озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш учун. Шу билан бирга, уйдан 5 километрдан кўпроқ масофага узоқлашиш тақиқланади.

— АҚШнинг Жоржия штатидаги ёзги лагерда 200 нафар бола коронавирус юқтирган. Расмийларнинг таъкидлашича, бунинг сабаби шамоллатиш тизимининг етарли эмаслиги ва ниқоб режимига риоя қилмаслик.

— Туркия COVID-19 касаллари аниқланганда меҳмонхоналарни ёпмаслигини айтди. Бунинг ўрнига ходимлар «Соғлом туризм сертификацияси»га мувофиқ ишлаб чиқилган кўрсатмаларга амал қилишади.

Мақолани тайёрлади: Екатерина Спрыскова
Фото муаллифи:
Стилист:
Фойдаланилди:
Manba:
Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Долзарб янгиликлар каналда
Kunlik dayjest
Eng sara maqolalarni pochtangizda qabul qiling

Изохлар