Бизнинг мақоламизда 6 июль ҳолатига коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон ва дунёда тарқалиши ҳақида муҳим ва энг қизиқарли янгиликларини ўқинг.


Дунёда:

  • Зарарланди: 11.4 миллион киши
  • Соғайди: 6.2 миллион киши
  • Вафот этди: 534 267 киши

Дунё бўйича зарарланганлар сони бўйича АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистон пешқадам. Вафот этганлар сони бўйича АҚШ, Бразилия ва Буюк Британия етакчилик қилмоқда.

Соғайиш даражаси:

  • АҚШ — 31.4%
  • Бразилия — 64.2%
  • Буюк Британия — 0.4%
  • Россия — 66.1%

Ўлим даражаси:

  • АҚШ — 4.5%
  • Бразилия — 4.0%
  • Буюк Британия — 14.1%
  • Россия — 1.5%

Ўзбекистонда:

  • Зарарланди: 10 284
  • Соғайди: 6 584 киши
  • Вафот этди: 36 киши

Сўнгги ҳафта ичида ушбу касалликка чалинганлар сони 8 199 кишидан 10 284 кишига етди: кўпайиш 2 085 нафар. Таққослаш учун: ўтган ҳафта ушбу кўрсаткич +1 798 ни ташкил этди. Шу билан бирга, худди шу даврда 1 088 киши тузалди. Шундай қилиб, мамлакатда соғайиш даражаси 64% ни ташкил этмоқда (ўтган ҳафта 66,2%), ўлим даражаси 0,3%. Бир ҳафта давомида Тошкент шаҳри, Тошкент, Бухоро ва Жиззах вилоятлари аҳолиси орасида COVID-19 инфекциясининг янги ҳолатлари аниқланди.

Ўзбекистон ҳақида муҳим янгиликлар:

— Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, 285 бемор аҳволи ўртача оғир, 25 кишида оғир, 8 киши аҳволи ўта оғир аҳволда.

— Бир ҳафта ичида 12 нафар бемор коронавирусдан вафот этди. Уларнинг барчасида бошқа турли касалликлар бўлган.

— Тошкентнинг 72 та маҳалласи «қизил» ҳудудда қолмоқда — таққослаш учун, ўтган ҳафтада уларнинг сони 99 та эди. Республиканинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳудудлар ранглари борасида рўйхат янгиланди. «Яшил» ҳудуддаги Фарғонада ҳам 3 киши коронавирус билан касалланган.

— Қаршида кучайтирилган карантин тартиби жорий этилди. Шаҳарда кириш ва чиқиш жойлари ёпиқ, шаҳарда йўл тўсиқлари ўрнатилиб, автомашиналар ҳаракати қатъий назоратга олинган.

— Карантин Жиззах шаҳрида ҳам кучайтирилди. Шаҳарга кириш ва чиқиш назоратга олинган, баъзи маҳаллаларга кириш тақиқланган.

— Бир ҳафта ичида 2000 дан ортиқ киши Россиядан Ўзбекистонга қайтди.

Дунёдаги муҳим янгиликлар:

— The New York Times газетасининг хабар беришича, 32 мамлакат олимлари ЖССТ раҳбариятидан коронавирусдан ҳимояланиш бўйича тавсияларни қайта кўриб чиқишни сўраган. Олимлар коронавируснинг илгари айтилганидан кичикроқ зарраларда масофадан юқишини исботладилар ва энди улар вентиляция тизимларига қўшимча фильтрларни ўрнатиш зарурияти ҳақида гапиришмоқда.

— 5 июль куни Қозоғистон расмийлари карантин чоралари қайта тикланганини маълум қилди. Ушбу тартиб 2 ҳафта давом этади.

— Франциянинг Луври яна ташриф буюрувчилар учун ўз эшикларини очмоқда. Янги қоидаларга кўра, музейда одамлар сони чекланади ва уларнинг барчаси ниқоб тақишлари шарт. Эслатиб ўтамиз, Лувр 4 ой давомида ёпиқ қолди.

— Жанубий Корея расмийларининг таъкидлашича, уларнинг давлатида вируснинг хавфли штамми — GH вируси тарқалмоқда.

— Янги Зеландия Соғлиқни сақлаш вазири карантин қоидаларини бузганлиги сабабли истеъфога чиқди.

— Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, Таиланд фавқулодда ҳолат режимини 31 июлгача узайтирган.

— ЖССТ раҳбарияти Қўшма Штатлар коронавирусни даволашда яхши натижаларни кўрсатган Ремдесивир препаратининг дунё захирасини сотиб олганидан хавотирда. Бошқа давлатлар ушбу дорини 3 ой сотиб ололмайдилар.

— Forbes хабар беришича, Африкада 404 мингдан ортиқ киши зарарланган. Ҳалок бўлганларнинг сони 10 000 дан ошди.

— Испания ва Португалия расмийлари 3 ойдан бери ёпиқ бўлган давлатлар ўртасидаги чегараларни очдилар.

— РосАвиация халқаро рейсларга қўйилган тақиқни августгача узайтирди.

Мақолани тайёрлади: Екатерина Спрыскова
Фото муаллифи:
Стилист:
Фойдаланилди:
Manba:
Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Долзарб янгиликлар каналда
Kunlik dayjest
Eng sara maqolalarni pochtangizda qabul qiling

Изохлар