Мақоламизда 7 сентябрь ҳолатига Ўзбекистонда ва дунёда коронавирус пандемиясининг тарқалиши ҳақидаги асосий ва энг муҳим янгиликларни ўқинг.
Дунёда:
- Зарарланди: 27.3 миллион киши
- Соғайди: 19.4 миллион киши
- Вафот этди: 893 475 киши
Дунё бўйлаб вирус юқтирган ва вафот этганларнинг умумий сони бўйича АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистон етакчилик қилмоқда.
Соғайиш даражаси:
- АҚШ — 57,7%
- Бразилия — 80,2%
- Ҳиндистон — 77,2%
Ўлим даражаси:
- АҚШ — 2,9%
- Бразилия — 3,1%
- Ҳиндистон — 1,7%
МДҲ мамлакатларида зарарланганлар сони:
- Россия — 1 025 505
- Украина — 135 894
- Қозоғистон — 106 361
- Белоруссия — 72 859
- Арманистон — 44 783
- Қирғизистон — 44 403
- Ўзбекистон — 43 893
- Молдова — 39 797
- Озарбайжон — 37329
- Тожикистон — 8 792
Ўзбекистонда:
- Зарарланди: 43 893 киши
- Соғайди: 41 531 киши
- Вафот этди: 352 киши
Сўнгги ҳафта ичида юқтирганлар сони 42 370 дан 43 893 кишига етди — 1523 янги ҳолат. Таққослаш учун: ўтган ҳафта бу кўрсаткич +3 214 ни ташкил этган эди. Шу даврда 1867 киши соғайди. Шундай қилиб, мамлакатда соғайиш даражаси 94,6% (ўтган ҳафта 93,6%), ўлим даражаси эса 0,8% ни ташкил этмоқда. COVID-19 инфекциясининг энг кўп ҳолатлари Тошкент шаҳри, Тошкент ва Андижон вилоятларида аниқланди.
Ўзбекистон ҳақида муҳим янгиликлар:
— 7 сентябрдан бошлаб республика бўйлаб 300 дан ортиқ мактаблар очилди. Улар анъанавий форматда машғулотларни бошлашди.
— Ўзбекистон сентябрь ойидан Россия билан авиапарвозларни тиклаши мумкин.
— Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари яқин икки ҳафта ичида Ўзбекистон Россия вакцинасини сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилишини айтди.
— Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, жамоат жойларини дезинфекция қилиш, шунингдек, дезинфекцияли туннеллар самарали эмас. Ўзбекистон дезинфекция ишларига 28 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфлади.
— Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, вафот этган беморлар 40 ёшдан 70 ёшгача бўлганлар ва беморларнинг аксариятида ҳамроҳ касалликлар бўлган.
— 26 августдан бошлаб тез ёрдамга қўнғироқлар сони 29 300 дан 34 200 тага кўпайган. Иситма туфайли қўнғироқлар сони мингтага, респиратор касалликлар туфайли 800 тага кўпайган.
— Халқ таълими вазирлиги пандемия шароитида мактаблар ишига мослаштирилган 1-чорак учун дарслар жадвалини ишлаб чиқди.
Дунёда:
— AstraZeneca Японияда клиник синовлар бошланганлигини эълон қилди.
— Ўтган йилга нисбатан август ойида Хитой экспорти 9,5 фоизга ўсди.
— Коронавирус туфайли Токиода ўтиши лозим бўлган, бироқ қолдирилган Олимпия ўйинлари кейинги йили ўтказилади.
— Коронавирус тарқалишининг кучайиши фонида Исроил баъзи шаҳарларни карантинга олмоқчи.
— Business Insider нашрининг хабар беришича, мактабларда вентиляция ёмонлиги сабаб коронавирус тарқалиши мумкин.
— Франция ҳукумати коронавирус билан касалланишлар сонининг кўпайиши муносабати билан тайёргарликни кучайтирганини эълон қилди.
— Британиялик олимларнинг таъкидлашича, болаларда қайт қилиш ва диарея COVID-19 нинг асосий белгилари бўлиши мумкин.
— Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти пандемия пайтида мамлакатларнинг 90 фоизи соғлиқни сақлаш бўйича муҳим хизматларни кўрсата олмаётганлигини намойиш этадиган тадқиқотни эълон қилди.
— Сўров натижаларига кўра, Греция аҳолисининг 44 фоизи коронавирусга қарши эмлашдан воз кечишга қарор қилган.