Мақоламизда 8 июнь кунига коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон ва дунё бўйлаб тарқалиши ҳақидаги асосий ва энг қизиқарли янгиликларни ўқинг.


Дунёда:

  • Касалланганлар: 7.1 млн киши
  • Соғайганлар: 3.5 млн киши
  • Вафот этганлар: 406 601 киши

Дунёда касалликкка чалинганларнинг умумий сони бўйича АҚШ, Бразилия ва Россия етакчи бўлиб келмоқда. Вафот этганлар сони бўйича АҚШ, Бразилия ва Буюк Британия етакчилик қилмоқда.

Ўзбекистонда:

  • Касалланганлар: 4 404 киши
  • Соғайганлар: 3 357 киши
  • Вафот этганлар: 17 киши

Сўнгги ҳафта ичида ушбу касалликка чалинганлар сони 3 673 дан 4 404 га кўпайди: 731 янги ҳолат. Таққослаш учун: ўтган ҳафта бу кўрсаткич +458 ҳолатни ташкил қилган эди. Шу билан бирга, худди шу даврда 495 киши соғайган. Шундай қилиб, мамлакатда соғайиш даражаси 77% ни ташкил этди (ўтган ҳафта 78%), ўлим даражаси эса 0,4%. Бир ҳафта давомида Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд ва Навоий вилоятлари аҳолиси ўртасида COVID-19 билан зарарланишнинг янги ҳолатлари аниқланди.

Ўзбекистондаги муҳим янгиликлар:

— Кеча мамлакатимизда касалликка чалинишнинг рекорд сони қайд этилди — 237. Бундай ҳолатларнинг аксарият қисми Тошкент аҳолиси орасида (195), карантин марказларида эса бор-йўғи 20 нафар бемор аниқланган. Бу коронавируснинг биринчи ҳолати  аниқлангандан бери касалликка чалинишнинг энг юқори даражадаги ўсиши.

— Коронавирусга чалинган бемор аёл 6 июнь куни соғлом фарзанд кўрди. Болада инфекция аниқланмади.

— 8 июндан бошлаб «сариқ» ва «яшил» зоналарда автобуслар қатновига рухсат берилди. Жамоат транспорти соат 6:00 дан 22:00 гача қатнайди, ҳар бир рейсдан кейин эса дезинфекция қилинади. Тошкент вилоятининг «қизил» зоналари орқали ўтадиган автобуслар, шаҳар чегарасида ҳаракат қилади.

— Пскент тумани туғруқхонасининг ҳамширасида коронавирус аниқланди. У Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги махсус карантин зонасида кўнгилли сифатида ишлаб келган.

— АҚШ ҳукумати Ўзбекистон Санитария эпедемиология осойишталик агентлигига коронавирусга тест ўтказишда фойдаланиладиган реагентлар партиясини топширди.

— 8 июндан 21 июнгача Ўзбекистон ўз фуқароларини бошқа мамлакатлардан қайтариб олиб келиш учун 23 та чартер рейсни ташкил қилади.

— 15 июлдан Россия Ўзбекистон билан авиақатновларни тиклайди.

—    Ўзбекистонликлар ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи фуқароларида коронавирус йўқлигини тасдиқловчи маълумотнома бўлса, улар  Қозоғистонга кираётганда икки ҳафталик карантинга олинмайди.

—    ИИББ ҳайдовчи машинада бир ўзи бўлганда ниқобсиз юриши мумкинлигини, таъкидлади. Аммо, тўхташ жойига жойлашганда, у ниқобни тақиб олиши керак.


Дунё бўйича муҳим янгиликлар:

— Арманистон ҳукумати бошлиғи Никол Пашинян коронавирусдан тўлиқ соғайиб кетганини айтди. Ундан ва унинг оиласидан олинган тестлар иккинчи салбий натижани берди.

— Москва Жамоат палатаси раисининг сўзларига кўра, 9 июндан Россия «ўзини яккалаш» тартибини бекор қилади. Сайр қилиш учун рухсатнома ва жадвал бекор қилинади. 16 июндан бошлаб ёзги верандалар, музейлар, стоматология ва ҳайвонот боғлари, 23 июндан эса фитнес-клублар, болалар майдончалари ва бошқалар очилади.

— Россия даволанаётган ёки қариндошларига ғамхўрлик қилишга мажбур бўлган чет элликлар учун чегараларини қисман очмоқда. Россияликлар ўзлари мамлакатдан ўқиш, ишлаш, даволаниш ёки қариндошларига ғамхўрлик қилиш учун чиқиб кетишлари мумкин.

— BBC берган хабарга кўра, АҚШ Хитойни вакцинани яратишда айбламоқда. Республикачилар сенаторининг айтишича, улар Хитойнинг вакцинани тўхтатишга уринаётгани тўғрисида инкор қилиб бўлмайдиган далилларга эга.

— Италия карантин чораларини юмшатишнинг сўнгги босқичига ўтди. Бироқ, Рим папаси Франциск, аҳоли эҳтиёт чораларига риоя қилишни давом эттиришлари кераклигини айтди.

Мақолани тайёрлади: Екатерина Спрыскова
Фото муаллифи:
Стилист:
Фойдаланилди:
Manba:
Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Долзарб янгиликлар каналда
Kunlik dayjest
Eng sara maqolalarni pochtangizda qabul qiling

Изохлар