Коронавирус инфекциясига қарши кураш чоралари кичик ва ўрта бизнесга сезиларли таъсир кўрсатди. Умумий овқатланиш шохобчалари хавф остида қолди. Баъзи ресторан ва кафелар ёпилди, бошқалари эса қийин даврдан ўтиб олиш усулларини изламоқда. GŌSHT GROUP бош директори Абдурашид Иминов овқатланиш соҳаси қандай қийинчиликларга дуч келгани ва уларни қандай енгиш кераклиги ҳақида гапириб берди.

«Take-away» формати

Биз қийин аҳволга тушиб қолдик, аммо карантин расман эълон қилинишидан олдиноқ турли ечимларни излай бошладик. Кўп сонли меҳмонларимиз ва ходимларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш учун қатъий санитария меъёрларига риоя қилаётган бўлсак-да, рестораннинг меҳмонлар залини ёпишга қарор қилдик. Биз «take-away» форматига ўтдик ва савдо кескин пасайганини дарҳол сездик. Даромад 70 фоизгача тушиб кетди ва биз етказиб беришга йўналтирилган ишлаб чиқариш жараёнларини соддалаштиришни бошладик.

Ходимлар

Олдимизда иш ўринларини сақлаб қолиш вазифаси турарди, шу туфайли ходимлар сони қисқартирилишининг олдини олиш учун барча имкониятларни ишга солдик.

Навбатли жадваллар тузилди, ходимларнинг бир қисми масофадан ишлашга ўтказилди — транспорт йўқлиги сабабли, кўплаб ходимлар ишга кела олмадилар. Шунингдек, мушкул молиявий вазиятда қолган ходимларни қўллаб-қувватлаш учун операцион фойда олиш эди ва биз бу мақсадга эришдик.

Янги шароитга мослашиш

Мавжуд вазиятдан ўта олишимиз  учун чора-тадбирлар кўришимиз ва лойиҳаларни субсидиялашимиз керак эди. Савдога таъсир кўрсатадиган бир неча омиллар мавжуд эди. Асосийси, шубҳасиз, аҳолининг COVID-19 билан касалланишдан қўрқиши эди.

Шунинг учун биз таомларни тайёрлаш ва уларни етказиб беришда кўриладиган эҳтиёт чораларини батафсил кўрсатдик ва сўзладик. Санитария-эпидемиология меъёрларига жавоб берадиган бир қатор воситалардан фойдаланишни бошладик. Биз, шунингдек, ошпаздан кейин фақат истеъмолчи тайёр таомга тегинадиган механизмни яратдик ва бу мижозларимизнинг ишончини қозонди.

Фойда? Ўйинда қолсак катта гап!

Бундай қийин вазиятларда асосий мақсад, албатта, фойда эмас, балки бизнесни сақлаб қолишдир. Даромад ҳақида гапиришга ҳали эрта, лекин ишонч билан айта оламанки, биз ўйинда қолганлар қаторидамиз. Озиқ-овқатларни етказиб бериш бўйича қабул қилган дастлабки чораларимиз бизга ёрдам берди ва карантин енгил шаклда давом етди.

Бизнеснинг глобал трансформацияси юз бермади, чунки биз стрит-фуд йўналишида фудтраклар форматини биринчилардан бўлиб киритган эдик.

Илгари биз шаҳарнинг турли бурчакларида жойлашган юқори технологик кўчма фудтракларини олиб келдик. Ҳеч ким шубҳаланмаган форс-мажор ҳолатларига олдиндан тайёр бўлдик. Қийинчиликлар фақат жой танлашда пайдо бўлди, аммо бугунги кунда давлат кўча савдоси учун жой ажратиш дастурини ишлаб чиқди.

Нима давлат?

Давлат ҳамма учун қийин бўлган даврда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаб, кичик бизнесни эътиборсиз қолдирмади. Асосий кўрсаткичлардан бири ўрта ва кичик бизнес учун солиққа тортишни соддалаштириш эди.

Кундалик мониторинг ва озиқ-овқат бозоридаги ДСИнинг қатъий назорати натижасида асосий маҳсулотлар нархлари кўтарилмади. Тадбиркорлик субъектларининг мулк ва ер солиғини тўлашдан озод қилиниши бизга ёрдам берди — ижарага берувчилар ижара ҳақини камайтирди.

Келгусида умумий овқатланиш соҳаси қандай бўлади?

Сўнгги 3-4 йил ичида Ўзбекистонда умумий овқатланиш маданияти ривожлангани кўриниб турибди. Шунинг учун, пандемия даври умумий вазиятга катта таъсир кўрсатмайди, деб тахмин қилишим мумкин. Бу умумий овқатланиш меъёрларига мувофиқ равишда тадбиркорларнинг бозорга киришига олиб келиши мумкин. Бу эса бозор сифатига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.

Ижобий томонлар

Мен оптимистман ва ҳар нарсада ижобий томонларини кўришга ҳаракат қиламан. Бундай таҳдид олдида инсоният одамгарчилик, раҳм-шафқат ва сабр-тоқатни намоён этиш учун куч топди. Шахсан мен биз одамлар ҳамма нарсага қодир эмаслигимизга амин бўлдим. Вазият ходимларга бўлган муносабатни қайта кўриб чиқишга имкон берди. Биз ҳақиқий оиламиз: нафақат касбий фаолиятдаги ютуқлар ва хатолар билан бирга яшаймиз.

Малумот учун:

GŌSHT ресторани 2017 йилда очилган

  • Ходимлар сони: 100 киши
  • Фудтраклари сони — 3

Black Star Burger 2019 йилда очилган

  • Ходимлар сони: 60 киши
  • Фудтраклари сони — 3
Мақолани тайёрлади: Марк Селезнев
Фото муаллифи: Акмаль Саидов
Стилист:
Фойдаланилди:
Manba:
Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Долзарб янгиликлар каналда
Kunlik dayjest
Eng sara maqolalarni pochtangizda qabul qiling

Изохлар