Коронавирус пандемияси бутун дунё бўйлаб туризм саноатини фалаж қилиб қўйди. Бироқ июнь ойидан бошлаб давлатлар чет эллик сайёҳлар учун ўз чегараларини очишни бошлади. Лекин чет элда дам олишни истаганлар маълум талабларни бажаришлари керак — ҳар бир давлатда турлича. Биз қайси давлатлар хорижликлар учун чегараларни очганлиги ва қандай талабларни қўйганликлари ҳақида сўзлаймиз.


Германия

  • Зарарланди: 190 126 киши
  • Соғайди: 174 100 киши
  • Вафот этди: 8 946 киши

15 июндан бошлаб Германия Швециядан ташқари Европа Иттифоқининг барча мамлакатлари учун чегараларини очди. Германия Ташқи ишлар вазирлиги Швеция эпидемиологик талабларга риоя қилмаслиги сабаб, ушбу давлатга кириш ва Германиядан Швецияга чиқиш тақиқланганлигини айтди. Мамлакатга кириб келаётган йўловчилар режалаштирилган маршрутни кўрсатишлари, шахсини тасдиқлашлари ва алоқа учун маълумотларини қолдириши керак. Коронавирус тарқалиш даражаси юқори бўлган Европа Иттифоқи давлатларидан келган сайёҳларга карантиндан ўтиш қатъий тавсия этилади.

Австрия

  • Зарарланди: 17 223 киши
  • Соғайди: 16 101 киши
  • Вафот этди: 688 киши

Австрия Шенген зонаси сайёҳлари учун ҳаво чегараларини очди. Улар мажбурий карантин ва маълумотномасиз Австрия бўйлаб ҳаракатланишлари мумкин. Истиснолар Швеция, Буюк Британия, Испания ва Португалия учун — бу мамлакатлардан келганлар COVID-19 йўқлиги тўғрисида сертификатни тақдим этишлари ёки 2 ҳафталик карантиндан ўтиши керак.

Туркия

  • Зарарланди: 184 031 киши
  • Соғайди: 156 022 киши
  • Вафот этди: 4 882 киши

11 июндан бошлаб Туркия дунёнинг деярли барча давлатлари учун чегараларни очди. Шифокорлар аэропорт ва чегараларда йўловчиларни текшириб, иситма бўлса, коронавирусга тест олишади.

Греция

  • Зарарланди: 3 227 киши
  • Соғайди: 1 374 киши
  • Вафот этди: 188 киши

15 июндан бошлаб Греция 29 давлат учун чегараларини очди. Булар асосан Европа мамлакатлари, шунингдек Жанубий Корея, Янги Зеландия, Хитой, Япония ва Австралия. Мамлакатга келганларнинг барчаси коронавирусга тест топширади ва карантиндан ўтади: салбий натижа бўлса — етти кун, ижобий — икки ҳафта. 1 июлдан бошлаб расмийлар хавфсиз давлатлар рўйхатини кенгайтиришни ва сайёҳларни тестдан ўтказиш тартибини ўзгартиришни режалаштирмоқдалар.

Украина

  • Зарарланди: 34 894 киши
  • Соғайди: 16 033 киши
  • Вафот этди: 985 киши

Чет элликлар учун чегаралар очиқ, фақат COVID-19 йўқлиги тўғрисидаги гувоҳнома бўлиши шарт. Икки ҳафталик карантиндан ўтиши керак бўлган Буюк Британиялик сайёҳлар бундан мустасно.

Беларусь

  • Зарарланди: 56 657 киши
  • Соғайди: 34 023 киши
  • Вафот этди: 331 киши

Чегаралар барча давлатлар учун очиқ, аммо коронавирус хавфи сақланиб қолган мамлакатлардан келганлар икки ҳафталик карантиндан ўтиши керак.

Камбоджа

  • Зарарланди: 129 киши
  • Соғайди: 126 киши
  • Вафот этди: 0 киши

Камбоджага дунёнинг исталган мамлакатидан келган сайёҳлар ташриф буюриши мумкин, фақат COVID-19 йўқлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва 50 000 АҚШ доллари миқдоридаги тиббий суғуртаси бўлган тақдирдагина. Йўловчилар дастлаб тестдан ўтказилади ва бир кечага махсус марказда қолишади. Ҳатто бир кишида коронавирус тасдиқланса ҳам, у келган рейсдаги одамларнинг бари икки ҳафталик карантинга юборилади.

Жанубий Корея

  • Зарарланди: 12 306 киши
  • Соғайди: 10 835 киши
  • Вафот этди: 280 киши

Чегаралар барча чет элликлар учун очиқ, аммо сайёҳлар синовдан ўтказилиб, махсус марказда бир кун қолишади. Агар тест ижобий бўлса, сайёҳ касалхонага карантинга юборилади.

Миср

  • Зарарланди: 50 473 киши
  • Соғайди: 13 528 киши
  • Вафот этди: 1 938 киши

1 июлдан Миср ўз чегараларини очмоқда. Чет эллик сайёҳлар COVID-19 йўқлиги тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этиш шарти билан қабул қилинади. Буни аэропортда ҳам қилиш мумкин, аммо 4 соат кутишингиз керак бўлади.

Грузия

  • Зарарланди: 895 киши
  • Соғайди: 741 киши
  • Вафот этди: 14 киши

Грузия ҳам 1 июлдан ташрифлар учун очилади. Аввало, коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашган давлатлар билан чегаралар очилади. Келаётган сайёҳлар карантинга яқин шароитларда жойлаштирилади, туристик гуруҳлар учун бир қатор чекловлар қўлланилади. Бундан ташқари, сайёҳлар коронавирус йўқлиги тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этишлари керак. У ушбу давлатга келишдан камида 72 соат олдин берилган бўлиши шарт.

Мақолани тайёрлади: Екатерина Спрыскова
Фото муаллифи:
Стилист:
Фойдаланилди:
Manba:
Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Долзарб янгиликлар каналда
Kunlik dayjest
Eng sara maqolalarni pochtangizda qabul qiling

Изохлар