The Mag таҳририяти турли мавзуларда — инсоният ва санъат тарихидан тортиб экологиягача бўлган асарлар рейтингини тузиб чиқди. Сиз уларни мутолаа қилиш орқали, билимингизни оширасиз ва давраларда бемалол мунозараларга кириша оласиз.


Тарих

«Sapiens. Инсониятнинг қисқача тарихи», Юваль Ной Ҳарари

Тарих фани профессори Юваль Ҳарарининг ностандарт қарашлари китобхонга одатий нуқтаи назардан узоқлашиш, инсоният тарихи ва унинг атрофидаги воқеликка янгича қараш имконини беради. Муаллифнинг келтирган фактлари, ғоя ва фаразлари мунозарали туюлиши мумкин, лекин улар мантиқий, ишонарли ва инсоният тараққиёти ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилишга имкон беради.

Тасвирий санъат

«Замонавий тасвирий санъатнинг қисқача тарихи», Герберт Рид

Бу инглиз санъатшунос тарихчиси Герберт Риднинг (1893-1968) классик асари бўлиб, биринчи марта 1959 йилда нашр этилган ва ҳозиргача бутун дунё бўйлаб мунтазам равишда нашр этилади. Китоб ХIХ-ХХ асрлардаги Европа ва Америка тасвирий санъатининг асосий йўналишлари ва тенденциялари ҳақида ҳикоя қилади.

Фотография

«Фотография хақида», Сьюзан Сонтаг

Америкалик ёзувчи ва файласуф фотография ҳақида гапиради, стереотиплардан халос қилади ва аллақачон барчага таниш бўлган санъат шаклига янгича қарашни таклиф қилади. Бу фотографиянинг ғоявий, эстетик ва ахлоқий категорияларини ҳамда унинг замонавий дунёга таъсирининг тадқиқи.

Кино

«Хичкок бўйича кинематография», Франсуа Трюффо

Хичкок кинематографиясининг метафизик ва психологик асосларини, унинг режиссурадаги новаторлиги ва томошабинларни ўз ўйинига жалб қилиш қобилиятини тадқиқ қилган ҳамда паст жанрлар ходисасининг қайта тикланишига назар солган Франсуа Трюффо асари ҳали хамон кино ҳақида энг яхши китоблардан бири бўлиб қолмоқда. Унда 500 саволдан ташкил топган Трюффо ва Хичкок ўртасидаги 52 соатлик интервью аудиоси ёзилган.

Архитектура

«Архитектурадаги янгича руҳ», Ле Корбюзье

Ле Корбюзье шундай новатор архитекторлар сирасиданки, баъзилар уни гуманистик, деб билса, бошқалар инсонийликка тўғри келмайдиган, деб билади. «Архитектурадаги янгича руҳ» ҳамда «Машинизм давридаги архитектура» 1924 йилда Ле Cорбусиер томонидан берилган маърузаларнинг транскриптларидан иборат иккита кичик журнал мақоласи. Китобда модернизм тамойиллари ҳақида, барчага тушунарли кўринишда, қисқача тўхталиб ўтилган.

Экология

«Экологик бўлмоқ», Тимоти Мортон

Объектга йўналтирилган фикр ва экологик тадқиқотлар соҳасидаги инглиз файласуфи ва тадқиқотчиси Тимоти Moртон экология ҳақида ҳеч нарса билмасак ҳам, биз бу ҳақдаги таассуротимизни ва дунёда эгаллаган ўрнимизни ўзгартириш қобилиятига эгамиз, деб таъкидлайди. Муаллиф жаҳон сиёсати ва иқтисодиёти шароитида инсоният экология сўзини қандай тушунади, деган саволга жавоб беради.

Технологиялар

«Дастурлаш. Муваффақиятли мартаба зинапоялари/Омадли иш босқичлари», Максим Кузнецов, Игорь Симдянов

Тажрибали мутахассислар томонидан ёзилган китоб дастурлаш ва IТ технология соҳасида муваффақиятли мартаба ривожланишининг турли жиҳатларига бағишланган. У иккала техник жиҳатни — дастурлашнинг яхши оҳанги, интерфейс дизайни қоидалари, дизайн услублари ва дастурлаш билан бевосита боғлиқ бўлган муаммоларни кўриб чиқади: дастурлаш бўйича ўқитиш методикаси, иш қидириш стратегияси, жамоавий ишнинг ўзига хос хусусиятлари ва бошқалар.

Мақолани тайёрлади: Роксана Комалходжаева
Фото муаллифи:
Стилист:
Фойдаланилди: фотографии из сети
Manba:
Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Долзарб янгиликлар каналда
Kunlik dayjest
Eng sara maqolalarni pochtangizda qabul qiling

Изохлар