Мослашувчанлик ва ўзгаришларга тезкор муносабат билдириш — Erkatoy ўйинчоқлар дўкони жамоаси карантин даврида қўллайдиган иккита асосий омил ҳисобланади. Erkatoy дўконлар тармоғи операцион директори Илҳом Бобомуродов мамлакатнинг асосий ўйинчоқ дўкони ҳамон рақобатбардош бўла олаётганига яна нималар ёрдам бераётгани ҳақида гапириб берди. 

Кимўзарга ўйин

Дунёдаги пандемия билан боғлиқ вазиятни кузатар эканмиз, давлат томонидан карантин чоралари кўрилишини кутмадик ва идоранинг барча ходимларини масофадан ишлаш тизимига ўтказдик. Дўкон ходимлари барча зарур ҳимоя воситалари: ниқоблар, антисептиклар, қўлқоплар билан таъминланди.

Биз кўрган чоралардан бир неча кун ўтиб, Ўзбекистонда биринчи карантин расман эълон қилинди. Савдо марказларидаги барча дўконларни ёпишга мажбур бўлдик ва фақат Erkatoy Center нинг иш фаолияти масофавий савдога ўтказилди. Бироқ бизда бунинг учун на онлайн-дўкон, на онлайн-каталог бор эди.

Жамоавий иш — муваффақият гарови

Ҳар қандай қарорни қабул қилиш осон кечмайди, лекин биз уларни жамоа билан биргаликда имкон қадар тезроқ қабул қилдик, чунки тақиқлар ва чоралар ҳақида расмий маълумот улар кучга киришидан бир кунданда кам муддат қолганда пайдо бўларди.

Масалан, давлат ва хусусий транспортларнинг ҳаракати тақиқланиши ҳақида хабар чиқишидан бир кун олдин биз икки ходимимиз учун Erkatoy Center га яқин жойдан ижара учун хонадон топдик, улар масофадан берилган буюртмаларни амалга ошириш ишлари учун тайинланганди. Энг муҳими, бу йигитларнинг ўз ташаббуси эди, чунки, яширмайман, дастлаб биз барча дўконларни тўлиқ ёпишни хоҳлагандик.

Ҳеч қандай қисқартиришларсиз

Ҳозирги ҳолат жамоамизни янада бирлаштирди.

Ҳар бир инсон ўзининг яхши томонларини намоён этди: биз ўзимизни бир қайиқдалигимизга, тўғри йўналишда сузиб бораётганимизга ва ҳар бир киши ўзини қулай ҳис қилаётганига яна бир бор ишонч ҳосил қилдик.

Биз иш ўринларини қисқартирмасдан, вазифларни эплай олдик. Иш ҳақига келадиган бўлсак, идоранинг барча ходимлари уни тўлиқ олишмоқда. Карантин даврида дўконда ишлаган ходимлар маошидан ташқари бонусларга ҳам эга бўлдилар. Ишламаганларга молиявий ёрдам кўрсатдик.

Онлайн-савдога тезкор шўнғиш

Erkatoy мижозларга хизмат кўрсатиш усули ҳар доим одатий чакана савдо қоидаларидан ташқарида бўлган.

Бизда илгари ҳам ижтимоий тармоқларда хабар алмашинуви орқали фотосуратлар ёрдамида маҳсулотларни олдиндан танлаб, сўнгра уларни олиб кетгани дўконга ташриф буюришга одатланган мижозларимиз кўп эди. Шу туфайли бундай буюртмаларни амалга ошириш тизими аллақачон йўлга қўйилганди.

Онлайн-дўкон ва Телеграм-ботнинг дастурланиши карантиндан анча олдин бошланган. Биз уларни, дейлик, 2020 йил куз мавсуми ўйинчоқлари учун ишга туширишни режалаштирган эдик. Бироқ вазиятдан келиб чиқиб, ишларни  тезлаштиришга тўғри келди. Очиғи, кучли карантин даврида онлайн-дўконни ишга туширишнинг имкони бўлмади. Дастурлашни ривожлантириш билан бир қаторда 5000 турдаги маҳсулотларни рақамлаштириш зарур эди. Жамоамиз карантин пайтида айнан шу иш билан шуғулланди.

Ҳозирда бизда Telegram-бот, ва интернет-дўконнинг beta-кўриниши фаолияти йўлга қўйилган www.erkatoy.com.

Ҳар қандай рақобат — ривожланиш катализатори

Карантин даврида Instagram, Facebook ва Telegram тармоқларидаги фаолиятимиз мижозларимизга кенг турдаги маҳсулотларни тақдим этиш учун фаоллаштирилди. Кўпчилик учун ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар асосий савдо канали бўлиб, айниқса норасмий равишда олиб кириладиган болалар ўйинчоқлари ва маҳсулотлари сотувчилари учун айни муддао, уларни рақобатчилар, деб ҳисобламаслик мумкин эмас.

Биз ўз навбатида, нархларни тушириш мақсадида нархлаш сиёсатини қайта кўриб чиқмоқдамиз. Шундай қилиб, тобора кўпроқ истеъмолчилар контрабанда моллари ўрнига расман олиб кириладиган юқори сифатли импорт товарлар сотиб олиш имконига эга бўлишади.

Ҳар нарсанинг афзалликлари бор!

Пандемия билан боғлиқ вазият, албатта, бизнинг бизнесимизга таъсир кўрсатди ва муҳим ўзгаришларга туртки бўлди. Ҳозир жамоамиз истиқболли йўналишларни ривожлантириш билан шуғулланмоқда. Биринчидан, биз онлайн-савдо ва мамлакатнинг барча ҳудудларига товарлар етказиб бериш хизматларига катта эътибор қаратмоқдамиз. Иккинчидан, маҳсулотларимизни ҳамкор тармоқлар орқали тақсимлаш ва сотувга қўйилишини ривожлантиряпмиз. Учинчидан, биз маҳсулот турларини кенгайтирамиз ва янги маҳсулот тоифаларини қўшамиз. Мен сизга жамоамизнинг барча режалари ҳақида айтиб бера олмайман. Бозор шароитида бирор янгилик билан харидорларни ҳайрон қолдириш таъсири жуда муҳимдир!

Мақолани тайёрлади: Наталья Цыкалова
Фото муаллифи: Акмаль Саидов
Стилист:
Фойдаланилди:
Manba:
Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Долзарб янгиликлар каналда
Kunlik dayjest
Eng sara maqolalarni pochtangizda qabul qiling

Изохлар