Иккинчи йигирма кунлик карантин аввалгидек ваҳима қўзғатмади. Бироқ ёрдамга муҳтож одамлар ҳали ҳам бор. Биз сизга ушбу қийин даврда қаердан ёрдам олишингиз мумкинлигини сўзлаб берамиз.


Моддий ёрдам: маҳсулотлар

Тошкент шаҳрида 1197 қисқа рақамли Мувофиқлаштириш Маркази иш бошлади. Аммо сўнгги пайтдагидан фарқли ўлароқ, ҳозирда фақат маълум фуқаролар ёрдам олишлари мумкин:

таъминот манбаи бўлмаган ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган, боқувчисидан ажралган, оғир касаллари бор, кўп болали оилалар;

ижтимоий нафақаси реал эҳтиёжларни қопламайдиган ва ундан бошқа даромад манбаи бўлмаган оилалар;

ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар;

ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногирон бўлган оилалар;

14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёл ва эрлар;

ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар;

меҳнатга лаёқатли аъзолари бўлган, бироқ улар ҳеч қаерда ишламайдиган ёки пандемия туфайли даромадидан вақтинча маҳрум бўлган (мавсумий ишчи, уста, мардикор, сартарош, чет элда ишини йўқотиб қайтганлар, такси ҳайдовчиси, кафе, ресторан ишчиси ва ҳ.к) ва зарур ёрдамга муҳтож оилалар.

*Ёрдам эса фақатгина озиқ-овқат кўринишида бўлади


Маслаҳат ёрдами

CОVID-19 бўйича маслаҳатлар учун куну тун ишлайдиган cаll-марказ очилди, унда коронавирус юқтирганларнинг касаллик кечишини кузатиб бориш ва уларни тиббий маълумотлар билан қўллаб-қувватлаш мўлжалланган. Cаll-марказ 1105 қисқа рақамида ишлайди.

Бундан ташқари, кеча-кундуз ишлайдиган туман саll-марказлари яратилди. Унда сиз касаллик белгилари, шифокор чақириш ва даволаниш зарурияти тўғрисида маслаҳат олишингиз мумкин.

  • Бектемир ва Миробод туманлари: 71 289-52-33
  • Сергели тумани: 71 208-72-23
  • Мирзо Улуғбек тумани: 71 208-72-55
  • Учтепа тумани: 71 289-49-98
  • Яшнобод тумани: 71 289-73-32
  • Чилонзор тумани: 71 289-73-27
  • Яккасарой тумани: 71 289-52-88
  • Юнусобод тумани: 71 289-61-15
  • Олмазор тумани: 71 208-54-42
  • Шайхонтоҳур тумани: 71 208-70-11

Агар сизда касалланганликка шубҳангиз бўлса, юқорида келтирилган рақамларга ёки 1003га қўнғироқ қилишингиз мумкин. Ушбу рақамлар орқали сизга нима қилиш лозимлиги ҳақида маслаҳатлар берилади.

Мақолани тайёрлади: Екатерина Спрыскова
Фото муаллифи:
Стилист:
Фойдаланилди:
Manba:
Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Долзарб янгиликлар каналда
Kunlik dayjest
Eng sara maqolalarni pochtangizda qabul qiling

Изохлар