Ушбу мақолада 25 мартга қадар коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон ва дунёда тарқалиши борасидаги асосий ва энг қизиқарли маълумотларни ўқинг.


Дунёда:

  • Касалганлар: 435 минг (24 март — 387 минг, 23 март — 340 минг, 22 март — 307 минг)
  • Соғайганлар: деярли 110 минг киши (24 март — 102 минг)
  • Вафот этганлар: 19,6 минг киши (24 март — 16 минг)

Ўлим даражаси: 4,5%

Хитойда:

  • Касалганлар: 81,6 минг
  • Соғайганлар: 73,7 минг
  • Вафот этганлар: 3,2 минг

Ўлим: 4%

Италияда:

  • Касалганлар: 69 минг (23 март — 64 минг)
  • Соғайганлар: 8,3 минг
  • Вафот этганлар: 6,8 минг

Ўлим даражаси: 9,9%

АҚШда:

  • Касалганлар: 55,2 минг
  • Соғайганлар: 354
  • Вафот этганлар: 802

Ўлим даражаси: 1,5%

Россияда:

  • Касалганлар: 658 (эпидемия бошида энг кўпи суткасига +163, ҳозирда суткасига +57)

Қозоғистонда:

  • Касалганлар: 80

Ўзбекистонда:

  • Касалганлар: 56

Ўзбекистондаги муҳим янгиликлар:

— Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 56 кишига етди. Улардан 15 нафарига пневмония ташхиси қўйилган, 4 кишининг аҳволи оғир. Коронавирус билан касалланганлар Республиканинг турли вилоятларидан. Мамлакатда 20 мингдан ортиқ одам жиддий карантин остида.

— Коронавирус билан оғриган биринчи бемор Франциядан қайтгач, тўйда иштирок этганлиги ҳақидаги маълумотни инкор этди.

— Бухоро халқаро аэропортида Москвадан чартер рейси билан учиб келган тўрт йўловчи юқори ҳарорат билан касалхонага ётқизилди. Қолган йўловчиларнинг ҳар бири қаттиқ тиббий ва профилактика назорати остида.

— Ўзбек биотехнологлари коронавирусни аниқлаш учун тест тизимларини ишлаб чиқдилар. Диагностик воситаларни рўйхатдан ўтказиш керак, шундан сўнг уларни ишлаб чиқариш бошланади. Шу билан бирга, Хитой Ўзбекистонга коронавирус ташхисини қўйиш учун бепул тест тизимларини тақдим этади.

— Бир кун давомида ўзбекистонликлар ҳукуматга коронавирус билан курашиш учун 5 миллиард сўм ўтказди.

— Бугунги кундан бошлаб Ўзбекистонда ниқобсиз юриш тақиқланган. Ушбу қоида биринчи марта бузилганда жарима 223000 сўм. Такрорий қоидабузарлик учун 669 000 сўм.

— Бугунги кунга қадар 90 нафар фуқаро карантин қоидаларини бузган.

— Адлия вазирининг ўринбосари нима учун карантиндагиларнинг телефонлари мусодара қилинганлигини тушунтирди. Унинг сўзларига кўра, гаджетлар инфекцияни сақлаб қолади ва уни юқтиради. Вақтинча олиб қўйилган қурилмалардан зарарланган шахс билан алоқада бўлган одамларни ва у борган жойларни аниқлаш учун фойдаланиш мумкин. Шунингдек, бу чора сохта маълумот ва ваҳима тарқалишининг олдини олиш учун қўлланилади.

— Марказий банк нақд тўловларни чеклашни тавсия қилди. Марказий банкнинг пул сақлаш жойлари, ҳисоб кассалари ва тижорат банкларининг кассаларида дезинфекция амалга оширилмоқда. Марказий банк банк карталаридан фойдаланилгандан кейин тиббий спирт ёки бошқа антисептик воситалар билан дезинфекциялашни тавсия қилади.

— Ўзбекистонда бизнес форс-мажор тизимига ўтмоқда. Ҳукумат шартномалар бажарилмаган тақдирда форс-мажор ҳолатларини жорий этишга қарор қилди.

— Ички ишлар вазирлиги чиқиндилар орасидан ишлатилган ниқобларни терган одамнинг шахсини аниқлади. Фуқаро руҳий касалликка чалинган бўлиб, у Гулистон шаҳрида истиқомат қилади. Қариндошларининг тушунтиришича, у ниқобларни чиқиндиларни йиғиш пунктига топшириш учун тўплаган.

— Бензин нархини пасайтириш бўйича расмий ҳисобот чоп этилди. 26 мартдан бошлаб АИ-92 бензинининг нархи 6000 сўмгача туширилди. 

— Шаҳар карантинда эканлигидан фойдаланиб, самарқандликлар қимматбаҳо дарахтларни кесишди.

— Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси карантин пайтида 24 мартдан бошлаб қабулни тўхтатдилар. Ушбу давр мобайнида фуқаролар паспорт тизимини бузганликлари ва транспорт воситаларини текшириш муддати тугаганлиги учун жаримага тортилмайди.

— Ўзбекистон қамоқхоналарига карантин ўрнатилган, ташрифлар тўхтатилган.


Дунёдаги муҳим янгиликлар:

— Дунё бўйича 400 минг киши коронавирус билан касалланган. Уч кун олдин улар 300 минг кишини ташкил этган эди. Дунё аҳолисининг учдан бир қисми уй карантинида.

— Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Қўшма Штатлар ушбу вируснинг кейинги эпицентри бўлиши мумкинлигини айтди. Айни пайтда АҚШда юқумли касалликлар сони 55 мингдан ошди, мамлакатда бир кунда 200 киши ҳаётдан кўз юмди. Шунингдек, АҚШда биринчи марта би ёш бола коронавирусдан вафот этди. Аммо Дональд Трамп вазиятга оптимист назар билан қарамоқда. У америкаликлар уч ҳафта ичида ишга қайта олишларига умид билдирди. АҚШда коронавирус билан боғлиқ ёрдамнинг умумий қиймати 6 триллион долларни ташкил қилади.

— Норвегия Қочқинлар Қўмитаси яна бир катта муаммога эътибор қаратди: карантин гуманитар ёрдам ходимларига ҳам тааллуқлидир ва уларнинг ёрдамисиз гавжум қочқинлар лагерлари инфекциянинг энг катта ўчоқларига айланиши мумкин.

— Хитойда кемирувчилар томонидан юқтирилган хантавирус туфайли ўлим қайд этилди. Ушбу фожеали ўлим ҳолати Хитой вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро автобусда ишдан уйига қайтиб келаётган вақтда содир бўлган. Хитой ҳукумати, марҳум билан бир автобусга ўтирган бошқа 32 йўловчини уларнинг инфекция юқтириб олган ёки олмаганлигини билиш учун текширувдан ўтказди.

— ЖССТнинг Россиядаги вакили коронавируснинг иккита асосий белгилари ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, кучли қуруқ йўтал ва юқори иситма коронавируснинг асосий белгиларидир. Коронавирусни кучайтирадиган дорилар ҳам айтилди. Хусусан, юрак-қон томир касалликлари бўлган кекса одамлар учун тавсия этилган АПФ ва БРА II ингибиторларидан фойдаланиш SARS-CoV-2 коронавирус билан касалланиш эҳтимолини оширади.

— Шаҳзода Чарльз коронавирусга чалинди. Грета Тунберг сўнгги икки ҳафта ўзини ўзи изоляция қилган — Европа саёҳатидан қайтганидан кейин унда коронавирус аломатлари ривожлана бошлагани аниқланди. Лионель Месси эса пандемияга қарши курашиш учун 1 миллион евро хайрия қилди.

— Владимир Путин Коммунарк шаҳридаги касалхонага ташриф буюрди. У ерда коронавирус билан касалланган ёки касаллиги бор дея шубҳа қилинган беморлар бор. Россия, шунингдек, 14 ҳарбий самолётда вирусологларни Италияга юборди. Бош вазир Михаил Мишустин губернаторларни «коронавирусга қарши курашдаги камчиликлар учун» қаттиқ жазолашга ваъда берди. Коронавируснинг енгил шакли билан касалланган россияликларга уйда даволанишга рухсат берилади, аммо 65 ёшдан ошган ва сурункали касалликлари бўлган беморлар касалхонага ётқизилади.

— Ҳиндистон бош вазири мамлакатнинг 1,3 миллиард аҳолисини уч ҳафталик карантинга қўйди, улар уйни тарк этиш ва аҳоли пунктларини изоляция қилишни бутунлай тақиқлашди. Бу мамлакатдаги карантин энг йириги ҳисобланади. Пайшанба кунидан бошлаб Тайландда ҳам фавқулодда ҳолат тизими эълон қилиниб, чет элликлар учун киришни тақиқлаш ва мамлакат ичида саёҳат қилишни чеклаш жорий этилади. Украина 30 кунлик фавқулодда ҳолат жорий этди. Қирғизистон пойтахтида комендантлик соатлари эълон қилинди.

— Сингапурдаги NanoBio лабораторияси одамнинг коронавирус билан зарарланганлигини 5-10 дақиқа ичида аниқлашга имкон берадиган экспресс-тест ишлаб чиқди.

— Фунт-стерлинг валюталар бозорида 2008 йилдаги молиявий инқироз давридагидан ҳам тушиб кетди. Бунга сабаб долларнинг ўсиши, шунингдек яна бир асосий омил мамлакатнинг ЕИдан ажралиши ва молиявий қўллаб-қувватлов йўқолиши.

Мақолани тайёрлади: Сакина Абидова
Фото муаллифи:
Стилист:
Фойдаланилди:
Manba:
Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Долзарб янгиликлар каналда
Kunlik dayjest
Eng sara maqolalarni pochtangizda qabul qiling

Изохлар