Бизнинг мақоламизда 13 июль ҳолатига коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон ва дунёда тарқалиши ҳақида муҳим ва энг қизиқарли янгиликларини ўқинг.


Дунёда:

  • Зарарланди: 13.1 миллион киши
  • Соғайди: 7.6 миллион киши
  • Вафот этди: 572 271 киши

Дунё бўйича энг кўп юқтирилганлар сони бўйича АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистон пешқадам. Вафот этганлар сони бўйича АҚШ, Бразилия ва Буюк Британия етакчилик қилмоқда.

Соғайиш даражаси:

  • АҚШ — 44.5%
  • Бразилия — 65%
  • Буюк Британия — 0.4%
  • Россия — 68.7%

Ўлим даражаси:

  • АҚШ — 4%
  • Бразилия — 3.9%
  • Буюк Британия — 14.3%
  • Россия — 1.5%

Ўзбекистонда:

  • Зарарланди: 13 360 киши
  • Соғайди: 7 852 киши
  • Вафот этди: 62 киши

Сўнгги ҳафта ичида ушбу касалликка чалинганлар сони 10 284 кишидан 13 360 кишига етди ва 3 076 тага кўпайди. Таққослаш учун: олдинги ҳафтада ушбу кўрсаткич +2 085 ҳолатни ташкил этди. Шу билан бирга, худди шу даврда 1 268 киши шифо топди. Шундай қилиб, мамлакатда соғайиш даражаси 58,7% ни ташкил этди (ўтган ҳафта — 64%), ўлим даражаси — 0,4%. Бир ҳафта давомида COVID-19 инфекциясининг янги ҳолатлари бутун республика бўйлаб  аниқланди.

Ўзбекистон ҳақида муҳим янгиликлар:

— Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, 43 бемор оғир, 7 киши ўта оғир аҳволда.

— Бир ҳафта ичида 26 нафар бемор коронавирусдан вафот этди. Уларнинг аксариятида бошқа турли касалликлар бўлган.

— 10 июлдан бошлаб бутун Ўзбекистон бўйлаб карантин чекловлари жорий этилди. Бутун мамлакат қизил ҳудудга айланди. Автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди, овқатланиш жойлари, сузиш ҳавзалари, истироҳат боғлари, тўгараклар ва бошқа жамоат ташкилотлари ёпилди. 65 ёшдан ошган фуқароларга ташқарига чиқмаслик тавсия этилади.

— 18, 19, 25 ва 26 июль дам олиш кунларида транспорт воситалари ҳаракатланиши тақиқланди. Барча фуқароларга ташқарига чиқмаслик тавсия этилади.

— Лицейларга кириш имтиҳонлари номаълум муддатга қолдирилди. ОТМларга кириш имтиҳонлари кузгача қолдирилиши мумкин.

— Эҳтиёжманд оилалар қўллаб-қувватланади. Ёрдам олиш учун 1197 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш керак.


Дунёдаги муҳим янгиликлар:

— Буюк Британия ҳукумати пандемия даврида ёшлар учун иш жойларини ташкил этиш бўйича иқтисодий чоралар тўпламини тайёрламоқда.

— Сербияда COVID-19га қарши чораларга нисбатан норозилик намойишлари бошланди.

— Исроилда коронавируснинг иккинчи хуружи авж ола бошлади. Бунинг оқибатида жамоат соғлиқни сақлаш бошқармаси директори ишдан бўшади: унинг таъкидлашича, Исроил эпидемияга қарши кураш сиёсатида чалкашиб кетди.

— Америка Қўшма Штатлари 2021 йил 6 июлда мамлакат расман ЖССТни тарк этишини эълон қилди.

— ЖССТ маълумотларига кўра ҳар куни юқтирганлар сони 200 мингга кўпаймоқда, бу апрель ва май ойларига нисбатан икки баравар кўп.

— Пандемия бошлангандан бери АҚШда 3 000 000 дан ортиқ одам касалланди. Бу дунёдаги энг катта кўрсаткич.

— Бразилия президенти коронавирус юқтириб олди.

— Коронавируснинг тез тарқалиши сабабли, Жанубий Африка Республикаси ҳукумати комендантлик соати жорий этиш ва спиртли ичимликларни сотишни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

— 15 июлдан бошлаб Норвегия 20 та Европа мамлакатлари ўртасида ҳаракатланиш чекловларини олиб ташлашни режалаштирмоқда.

— Каталонияда COVID-19 инфекциясининг тез тарқалиши кузатилди ва ҳукумат карантин жорий этди.

— Қозоғистонда номаълум турдаги пневмониянинг тарқалиши аниқланди. ЖССТ маълумотларига кўра, у ҳам коронавирус бўлиши мумкин.

Мақолани тайёрлади: Екатерина Спрыскова
Фото муаллифи:
Стилист:
Фойдаланилди:
Manba:
Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Долзарб янгиликлар каналда
Kunlik dayjest
Eng sara maqolalarni pochtangizda qabul qiling

Изохлар