Ушбу мақолада 30 март куни ҳолатига коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон ва дунёда тарқалиши ҳақидаги асосий ва энг қизиқарли янгиликларни ўқинг.


Дунёда:

  • Зарарланганлар: 741 минг киши
  • Соғайганлар: 156.8 минг киши
  • Вафот этганлар: 35 минг киши

АҚШ зарарланганлар сони бўйича биринчи ўринда (143,5 минг).
Вафот этганлар сони бўйича эса Италия пешқадам (10,8 минг қурбон). 2-ўринда Испания (7,3 минг).

Ўзбекистонда:

  • Зарарланганлар: 149 киши
  • Соғайганлар: 7 киши
  • Вафот этганлар: 2 киши


Ўзбекистондаги муҳим янгиликлар:

— Бугунги кунда коронавирус билан касалланган беморлар сони 149га етди. Инфекция андижонлик 2 киши (аёллар), фарғоналик 1 киши (эркак) ва тошкентлик 1 кишида (эркак) аниқланган. Зарарланган яна бир киши яқинда коронавирус туфайли вафот этган эркакнинг 14 яшар жияни.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус билан курашишга ёрдам тариқасида Жанубий Кореядан мутахассисни таклиф этди.

Хитой Ўзбекистонга 20 тонна гуманитар ёрдам жўнатди. Хусусан, тиббий ниқоблар, қўлқоплар, кўзойнаклар ва тепловизорлар.

— Давлат хизматлари агентлиги хусусий автоуловлардан фойдаланиш 1 апрелга қадар чўздирилганлиги ҳақидаги хабарларни рад этди. 30 мартдан бошлаб автотранспорт воситалари пойтахт, вилоят марказлари ва вилоятлараро фақатгина махсус рухсатномага биноан ҳаракатланади.

— COVID-19 Миллий Палатасига коронавирус билан курашиш истагини билдирган кўнгиллилар томонидан қарийб 4 минг сўров келиб тушди. Кўпгина ҳолларда бу коронавирус инфекциясига қарши курашда ўз тажрибаси ва касбий маҳоратини қўлламоқчи бўлган шифокорлар, аммо улар қаторида бошқа касб эгалари ҳам бўлиб, умумий кўнгиллиларнинг 10 фоизини ташкил этади.

23 мингдан ортиқ тадбиркор нарх-наволарни оширмасликка ваъда бериб, кафолат хати ёзишди.

— Тошкентда кунига тиббий ниқобларсиз юрган 2 мингдан ортиқ фуқаролар аниқланди.

— Фарғонада яшовчи шахс касалхоналарнинг бирида тўпланган одамларни суратга олиб, аҳоли ичида ваҳима қўзғаганлиги сабабли 15 суткага қамалди.

— Бугундан бошлаб мактаб ўқувчилари учун телевизион дарслар трансляцияси бошланди. Дарслар ўзбек ва рус тилларида сурдоперевод билан олиб борилади (Қорақалпоғистон учун қорақалпоқ тилида).


Дунёда:

Грузияда комендантлик соати жорий этилди (21:00 дан 06:00 гача). Тбилиси ва Грузиянинг бошқа йирик шаҳарларида ҳарбийлар аҳолини назорат қилиш учун назорат пунктларини ўрнатадилар

— Чехияда оммавий ниқоб тақиш коронавирус тарқалишини сезиларли даражада камайтирди.

Австралия бир жойда, бир вақтда икки кишидан ортиқ одам тўпланишини тақиқлайди.

— Германия бош вирусологи ўз мамлакатида Италия сценарийси такрорланишига йўл қўйди.

— Нидерландия касалхоналаридан Хитойдан келтирилган 600 мингга яқин сифатсиз ниқоблар қайтариб олинади

— Трампга кўра, агар АҚШда 200 мингдан кам одам коронавирус қурбонига айланса, буни яхши натижа деб ҳисоблаш мумкин. Шунингдек, америкалик олимлар коронавирусни кўршапалаклардан одамларга юқтиришда воситачига айланган ҳайвонларни аниқлашди. Улар панголинлардир. Бундан ташқари, тадқиқотлар асосида илонлар коронавируснинг оралиқ ташувчиси бўлиши мумкинлиги инкор этилди.

Москва аҳолиси учун ўзини ўзи изоляция қилиш тартиби эълон қилинди. Уйдан чиқишга фақат иш юзасидан, энг яқин дўкон ёки дорихонага бориш, шунингдек шошилинч тиббий ёрдамга мурожаат қилиш учунгина рухсат этилади. Фақатгина махсус рухсатнома билан ташқарига чиқиш мумкин бўлади.

— Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг таъкидлашича, коронавирус билан оғриган беморларнинг алкоголь истеъмол қилиши уларга ёрдам кўрсатишда анчайин қийинчиликларни юзага келтиради. Унга кўра, бу гап тамаки чекувчиларга ҳам тегишли.

— Москва операцион штаби бошлиғининг таъкидлашича, ўпка шикастланиши билан оғриган беморларнинг 45 фоизи 65 ёшгача бўлган одамлардир, оғир ҳолатларнинг 15 фоизи 40 ёшгача бўлган одамларда учраган. Ўпкани сунъий шамоллатиш (ИВЛ) аппаратидаги беморлар орасида 40 ёшгача бўлганлар 40% ни, 60 ёшгача бўлганлар 64% ни ташкил қилади.

Шаҳзода Чарльз коронавирусдан тузалди ва ўзини ўзи изоляция қилди.

2020 йилги Олимпиада 2021 йил июль-август ойларида бўлиб ўтади.

Қирғизистонда онлайн тўй бўлиб ўтди. Маросим ниқоблар тақилган ҳолда олиб борилди. Видеоузатувга уланиш орқали 40 киши байрам иштирокчисига айланди ва тўй маросими сухандонлари тўйни тўлиқ интернет тармоғида олиб бордилар. Онлайн маросим қадаҳ сўзлари оралиғида созандалар, санъаткорлар ва ҳатто сеҳргар ҳам қатнашди.

Мақолани тайёрлади: Сакина Абидова
Фото муаллифи:
Стилист:
Фойдаланилди:
Manba:
Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Долзарб янгиликлар каналда
Kunlik dayjest
Eng sara maqolalarni pochtangizda qabul qiling

Изохлар