Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирда Ўзбекистонда ўқув йили бошланишининг учта сценарийси яратилмоқда. Уларнинг барчаси эпидемиологик вазиятга асосланган ва мамлакатимизда коронавирусга қарши курашнинг қанчалик муваффақиятли кечишига боғлиқ.

Биринчи сценарий: одатий тарзда

Бу нафақат ўқувчилар, балки вазирлик учун ҳам идеал ҳисобланган энг оптимистик ва ижобий сценарий. Агар коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлашса, ўқувчилар нормал тизимга қайтиб, ўқув йилини синфдошлари атрофида, одатий парталарда бошлашлари мумкин бўлади.

Матбуот хизматининг маълум қилишича, болалар коронавирус билан касалланиш ва уни катталарга тарқатиш эҳтимоли камроқ. Шунинг учун, вазиятнинг бундай  кечиш эҳтимоли мавжуд — агарда мамлакатда касаллик тарқалишини назоратга олишга муваффақ бўлинса.

Иккинчи сценарий: онлайн тарзда

Ўқув йили уйда, онлайн тарзда бошланиши ҳам мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги болалар ўртасида инфекция тарқалиши бўйича салбий ҳисобот берса, мактаблар ёпиқлигича қолади.

Учинчи сценарий: гибрид усул

Ушбу сценарийда ҳамма нарса муайян ҳудуд, туман ёки ҳатто мактабдаги эпидемиологик вазиятга боғлиқ бўлади. Мактаблар тоифалаш тизимига ўтилади ва вазиятга қараб ўқувчилар онлайн ўқиши ёки дарсларга ўзлари қатнашлари мумкин бўлади. Халқ таълими вазирлиги бу ечим ота-оналар боланинг саломатлиги ҳақида камроқ ташвишланишларига ёрдам беради, деб ҳисоблайди: дастлабки босқичда эса улар мактабга қатнаб ёки уйда масофадан дарсларда қатнашиш турини танлаш имкониятига эга бўладилар.


Муайян сценарийни тасдиқлаш тўғрисидаги якуний қарор Республика махсус комиссияси томонидан қабул қилинади.

Ўзбекистонда ўқув йили қандай бошланишидан қатъи назар, вазирлик ТВ дарсларидан воз кечишни режалаштирмаяпти. Халқ таълими вазирлигининг маълумотларига кўра, онлайн мактаб болага синфда олинган билимларни мустаҳкамлаш,  ўқитувчиларга эса ҳамкасбларидан маҳорат дарсларини олиш имконини беради.

Мақолани тайёрлади: Екатерина Спрыскова
Фото муаллифи:
Стилист:
Фойдаланилди:
Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Долзарб янгиликлар каналда
Kunlik dayjest
Eng sara maqolalarni pochtangizda qabul qiling

Изохлар