Юртимизда коронавируснинг оммавий тарқалишини олдини олиш мақсадида масофадан ишлашга эҳтиёж сезилмоқда. Биз масофадан ишлашни имкон қадар самарали ва тартибли қилишга кўмаклашадиган қулай иловалар тўпламини тайёрладик.
Масофадан уланиш: Team Viewer
Масофадан уланиш учун энг машҳур дастурлардан бири. Унинг ёрдами билан масофадан компьютер иш столига уланишингиз ёки десктопингизда баъзи ҳаракатларни намойиш этиш учун кўрсатишингиз мумкин.
Файллар билан ишлаш: Google Drive
Бирор фойдаланувчи билан файллардан умумий фойдаланиш ва ҳамкорликда ишлаш имконини берувчи Google омбори. Ҳужжат ва файлларга фойдаланиш ҳуқуқини очиб, ҳамкорликда онлайн ишлашингиз мумкин.
Файллар билан ишлаш: Dropbox
Ҳамкорликда ишлаш учун файллар омбори. Сиз ҳатто Dropbox аккаунти бўлмаганларга ҳам файллар юборишингиз мумкин. Ҳужжатлар доимо қўл остида бўлиши ва дарҳол синхронлаштирилиши учун мобил илова ва компьютер дастури мавжуд.
Zoom видеоконференциялар хизмати
Ушбу хизмат нафақат хавфсиз видеоконференцияларни ташкил қилади, балки конференция иштирокчиларига экран намойиш қилиш, файлларни узатиш ва суҳбат ёзувларини сақлаш имконини беради.
Telegram мессенжери
Корпоратив алоқа учун кўплаб иловалар мавжуд бўлишига қарамай, Ўзбекистонда Telegram маълумот алмашишнинг энг оммабоп усули бўлиб қолмоқда.
Slack корпоратив мессенжери
Жамоа билан мулоқот қилиш учун қулай мессенжер бўлиб, умумий чат орқали ва шахсан мурожаат қилиш имконини беради. Видеоконференциялар ўтказиш ва бошқа хизматлар билан боғлаш мумкин: Google Drive, Skype, Dropbox ва ҳоказолар.
Trello вазифалар менежери
Вазифаларни белгилаш учун илова, барча жараёнларни тўлиқ назорат қилиш имконини беради. Бошқа хизматлар билан боғлаш мумкин.