Пандемия туфайли чегараларнинг ёпилиши саёҳат қилишни унутиш учун сабаб бўла олмайди. Масофадан туриб ишлаш ва товар сотиб олиш мумкин экан, нега дунё гўзалликларидан ҳам масофадан туриб баҳра олиш мумкин эмас экан? Биз саёҳатлар тўғрисидаги илҳом берувчи машҳур видеоблоглардан бир нечтасини саралаб олдик, улар ҳозирча уйдаги кундалик ҳаётингизни албатта безайди.


Антон Птушкин

Youtube — 3.13 млн. обуначи

«Орёл и решка» кўрсатувини тарк этганидан сўнг, Антон ўз лойиҳаси билан шуғулланишга қарор қилди ва ўз роликларини Youtube га юклашни бошлади. Ҳар бир чиқишида блогер нафақат турли мамлакатларнинг энг қизиқарли жойларини намойиш этишга, балки МДҲдан кўчиб келган маҳаллий русийзабон аҳоли билан мулоқот қилишга ҳам улгуради. Птушкиннинг таъкидлашича, у бошқа операторлар ва муҳаррирларнинг ёрдамидан фойдаланмай, барча видео роликларни ўзи мустақил суратга олади ва монтаж қилади.

Александр Кондрашов

Youtube — 1.5 млн. обуначи 

Тадбиркор ва саёҳатчи Александр ўз каналида у ёки бу мамлакатга қандай бориш кераклиги, дунёнинг ғаройиб бурчаклари ва маҳаллий аҳолининг маданияти ҳақида сўзлаб беради. Ўтган йили Кондрашов National Geographic Traveler Awards  мукофотининг «Энг яхши travel-блогер» номинацияси ғолиби бўлди.

The Lost Avocado

Youtube — 5.15 минг обуначи

Ёзувчи Сара Иззи ва режиссёр Тимур Тугалевнинг Италия сайёҳлик лойиҳаси. Қисқа клипларда улар дунёдаги турли мамлакатларнинг табиати, архитектураси, маданияти ва ҳаётини кўрсатиб берадилар. Айтганча, ўтган йили улар Ўзбекистон ҳақида видеосюжет суратга олишди.

Ҳақиқий лойиҳа (Проект Настоящий)

Youtube — 17.7 минг обуначи

Александр Виноградовнинг Youtube-блоги. У ўз саёҳатлари ва саргузаштлари ҳақидаги роликларни жойлаштиради. Фаол сайрлар ва қизиқарли экспедициялар, қизиқарли жойларнинг ажойиб кадрлари буларнинг барчасини Александрнинг блогида кўриш мумкин.

Касё Гасанов

Youtube — 459 минг обуначи

Суҳбат жанридаги видеоларни яхши кўрадиганлар учун трэвел-блог. Бу ерда улар Хитой ва дунёнинг бошқа мамлакатлари гўзаллиги ҳақида ҳикоя қиладилар ҳамда намойиш этадилар. Канал муаллифи анъанавий маҳаллий таомларга бағишланган репортажларга алоҳида эътибор қаратади.

Алим Анаркулов

Youtube — 83.4 минг обуначи

Ҳамюртимиз Алим Youtube-кундалигини юритади, у ерда дунёнинг турли мамлакатлари ва шаҳарлари ҳақида сўзлаб беради, шунингдек, мамлакатимизнинг ажойиб бурчаклари ҳақидаги видеороликлари билан ўртоқлашади. Блогнинг қисқа, аммо қизиқарли сонлари сизни ҳаяжонли саёҳат дунёсига бутунлай шўнғиб кетишга ундайди.

Мақолани тайёрлади: Марк Селезнев
Фото муаллифи:
Стилист:
Фойдаланилди:
Manba:
Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Долзарб янгиликлар каналда
Kunlik dayjest
Eng sara maqolalarni pochtangizda qabul qiling

Изохлар