Онлайн хайрия марафон учун рўйхатдан ўтиш очиқ эълон килинди. Тадбирдан тушган
барча маблағлар Ўзбекистондаги интернатлардан бирини қўллаб-қувватлашга ҳамда
АСД билан касалланган болалар учун иш юритиш буюмлари ва бадиий тўпламларни
харид қилиш ишлари учун сарфланади.


Хоҳловчилар 2020 йилнинг ёз мавсуми охиригача онлайн-марафонда қатнашиши мумкин. Бунинг учун сиздан лозими:

  • Samarqand Half Marathon веб-сайтида рўйхатдан ўтиш;
  • Учта масофадан бирини танлаш:
    21 км, 10 км ва 2 км;
  • Иштирок этиш учун тўловни амалга ошириш (50 минг сўм).

Масофани ҳар қандай қулай вақтда ва исталган қулай жойда босиб ўтишингиз мумкин. Энг асосийси, югуриш амалга оширилганлигини тасдиқлашдир. Бунинг учун
яриммарафон сайтидаги ҳар қандай фитнес дастуридан GPS-трекни юклаб олиш
кифоя. Мусобақа якунида барча иштирокчилар Samarkand Half Marathon’нинг 2019
йилги мемориал медалларига эга бўладилар.

Эслатиб ўтамиз, Samarkand Half Marathon лойиҳасининг асосий мақсади маданият ва
санъат объектларидаги мавжуд инклюзив муаммоларга жамоатчилик эътиборини жалб
қилиш, шунингдек, Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзи ва спорт туризмини
ривожлантиришдан иборатдир.

Бундан ташқари, лойиҳанинг ҳар бир мусобақаси аниқ вазифаси бўлган оммавий хайрия тадбиридир. Ўтган йили тадбир
ташкилотчиси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва
санъатни ривожлантириш жамғармаси яриммарафон давомида тўпланган
маблағларни Ўзбекистонда тифлошарҳлаш технологиясини жорий этиш учун
йўналтирган эди.

Мақолани тайёрлади:
Фото муаллифи:
Стилист:
Фойдаланилди:
Manba:
Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Долзарб янгиликлар каналда
Kunlik dayjest
Eng sara maqolalarni pochtangizda qabul qiling

Изохлар