Ҳукумат вакиллари зарурий эҳтиёж бўлмаса уйдан чиқмасликни қатъий тавсия қилишмоқда. Озиқ-овқат ва дори-дармонлар олиш учун қисқа муддатга чиқиш бундан мустасно. Бахтимизга, ушбу харидларни уйимиздан ташқарига чиқмасдан туриб ҳам амалга ошириш мумкин. Таҳририятимиз барча керакли нарсаларни Тошкент бўйича етказиб берувчи хизматлар ва муассасаларнинг махсус тўпламини тайёрлади.


Ресторанлар, кафе ва қаҳвахоналар

Маълумки, пойтахтимиздаги барча умумий овқатланиш муассасалари ёпиқ. Бироқ уларнинг кўпчилиги етказиб бериш ва олиб кетиш режимларида ишламоқда. Шунинг учун, агар сиз ресторанлардан бирининг содиқ хўрандаси бўлсангиз ёки шунчаки тайёр таомга буюртма беришни афзал кўрсангиз, мажбурий ўз-ўзини яккалаш режимидан хафа бўлишга шошилманг. Етказиб бериш хизматларидан фойдаланинг ва пойтахт емакхоналарида тайёрланадиган таомлар билан ўзингизни хурсанд қилинг.

Fast Food

Barbeque Burger. Буюртмани Телеграм-бот орқали расмийлаштириш мумкин. Филиаллар нафақат Тошкент шаҳрида, балки Самарқандда ҳам мавжуд.

Street 77. Буюртмани Телеграм-бот орқали расмийлаштириш мумкин.

Burger and Lounge Grill Bar. Буюртмани ТТелеграм-бот орқали расмийлаштириш мумкин.

Evos. Буюртмани Телеграм-бот орқали расмийлаштириш мумкин.

Chopar Pizza. Буюртмани Телеграм-бот орқали расмийлаштириш мумкин.

Dodo Pizza.  Буюртмани сайт орқали расмийлаштириш мумкин.

Les Ailes. Буюртмани  Телеграм-бот орқали расмийлаштириш мумкин.


Француз, япон, Пан-Осиё, турк ошхоналари

La Cantine — француз ошхонаси. Буюртмани +998 (99) 858 08 08 телефон рақами орқали расмийлаштириш мумкин.

Yapona Mama — япон ошхонаси. Буюртмани Телеграм-бот орқали расмийлаштириш мумкин.

Divan by Demir — турк ошхонаси. Буюртмани Телеграм-бот орқали расмийлаштириш мумкин.

Dayako Chicken — Жанубий Корея ошхонаси. Буюртмани Телеграм-бот орқали расмийлаштириш мумкин.

WOK — Пан-Осиё ошхонаси. Буюртмани Телеграм-бот орқали расмийлаштириш мумкин.

Assorti — Шарқ ва Европа ошхонаси. Буюртмани Телеграм-бот орқали расмийлаштириш мумкин.

GŌSHT — Буюртмани  Телеграм-бот орқали расмийлаштириш мумкин.

Franklin’s BBQ & Steakhouse — Жанубий Америка таомлари ресторани. Буюртмани +998 (99) 804 48 48 телефон рақами орқали расмийлаштириш мумкин.


Қаҳвахоналар

«ЧайКоф» қаҳвахоналари тармоғи. Буюртмани Телеграм-бот орқали расмийлаштириш мумкин.

Black Bear Kofi қаҳвахоналари тармоғи. Буюртмани Телеграм-бот орқали расмийлаштириш мумкин.

B&B Coffee House қаҳвахоналари тармоғи. Буюртмани Телеграм-бот орқали расмийлаштириш мумкин.

Safia қандолат маҳсулотлари дўконлари. Буюртмани Телеграм-бот орқали расмийлаштириш мумкин.


Тайёр таом

Муассасаларнинг ўзларидан ташқари турли хил ресторан ва кафелардан тайёр таомлар етказиб берувчи махсус хизматлар ҳам мавжуд.

Bringo буюртма хизмати нафақат тайёр таомларни, балки озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам етказиб бериш хизматини амалга оширади. Сиз нафақат bringo.uz сайтида, балки иловадан фойдаланиб ҳам буюртмани қолдиришингиз мумкин.

Express 24 сайти менюсидан керакли умумий овқатланиш муассасасини ва таомни танлаш мумкин. Етказиб бериш хизмати кўплаб муассасалар билан ишлайди.

OnlineTaom етказиб бериш хизмати. Буюртмани onlinetaom.uz сайти орқали ёки смартфонингиздаги дастур ёрдамида амалга ошириш мумкин.


Дори-дармонлар

Уйдан дорихонага чиқишни ҳеч ким тақиқламайди, албатта. Лекин, ўзини максимал даражада ҳимоя қилишни истаганлар учун масофадан туриб керакли дори-дармонлар ёки тиббиёт воситаларини топишга ва сотиб олишга имкон берадиган махсус хизматлар мавжуд.

Дорихоналар, дори-дармонлар ва бошқа кўпгина маълумотларни Apptechka.uz Телеграм-бот хизмати орқали олиш мумкин. Шу ернинг ўзида етказиб бериш хизматини буюртма қилиш ҳамда контактсиз усулда тўловни амалга ошириш мумкин.

Дори-дармонлар ва тиббиёт воситаларини топиш, шунингдек, уйингизга етказиб беришни Go Аптека қулай Телеграм-бот хизмати ёрдамида амалга оширишингиз мумкин. Бундан ташқари, сиз доимо барча керакли маълумотларни goapteka.uz  сайтидан ёки иловасидан топишингиз мумкин.


Озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш

Arba йирик интернет-дўкони нафақат озиқ-овқат маҳсулотларининг кенг танловини, балки шахсий гигиена ва парвариш воситаларини ҳам таклиф этади. arba.uz сайтида уй учун хўжалик буюмлари билан биргаликда уй ҳайвонлари учун озуқа ва бошқа барча зарур бўлган нарсаларни топишингиз мумкин.

Сабзавотлар, мевалар, ёрмалар, гўшт ва сут маҳсулотларини Le Bazar онлайн дўкони ёрдамида харид килиш мумкин. Рўйҳатдан ўтиш  lebazar.uz сайтида.

Сабзавотлар, мевалар ва нон маҳсулотларини Go Mart интернет-дўконининг gomart.uz сайтидан буюртма қилиш мумкин.

Мақолани тайёрлади: Марк Селезнев
Фото муаллифи:
Стилист:
Фойдаланилди:
Manba:
Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Долзарб янгиликлар каналда
Kunlik dayjest
Eng sara maqolalarni pochtangizda qabul qiling

Изохлар