Пандемия оқибатлари ҳали узоқ вақт давомида бизнеснинг барча соҳаларига сезиларли таъсир кўрсатади. Eurasia Group бошқарувчиси Паскаль Пуйе инқироз компаниянинг фаолияти ва мижозларнинг харид қобилиятига қандай таъсир кўрсатгани ва юзага келган йўқотишларни қоплаш учун қандай чоралар кўрилиши ҳақида гапириб берди.

Инқирознинг бошланиши

Биринчи карантин жорий этилганда биз барча дўконларнинг фаолиятини тўхтатдик. Ушбу вазиятда энг қийини – инқироз даврининг аниқ тугаш вақти йўқлиги, шунингдек, деярли ҳар куни режаларимизни қайта кўриб чиқиш зарурати эди.

Иккинчи карантин кутилган эди

Иқтисодий жиҳатдан бу бизнес дуч келадиган қийинчиликларни янада кўпроқ аниқлаб беради. Бизнинг бизнесимизга келсак, биз учун бироз осонлашди, чунки www.theshop.uz (мода), www.erkatoy.com (ўйинчоқлар) онлайн-дўконларимиз тўлиқ ишлай бошлади. Бундан ташқари, биз LC Waikiki бренд линиясининг қисқартирилган ассортиментини тақдим қилиш учун Макro супермаркетлар тармоғи билан (Сompass, Samarqand Darvoza ва Eski Shahar савдо марказларида) ҳамкорлик қиляпмиз. Бироқ бу барқарор бизнесни қўллаб-қувватлаш ва келажакни режалаштириш учун етарли эмас, албатта.

Онлайн платформага ўтиш

Ўйлайманки, бутун дунё бўйлаб кўплаб брендлар оффлайн савдо нуқталари сонини камайтиради, натижада одатларнинг онлайн харид қилиш ва ижтимоий узоқлашув томон ўзгариши оқибатида ўзларининг онлайн иштирокларини ривожлантира бошлайдилар. Бизнинг онлайн-дўконларимиз – бу барча брендларнинг энг яхши маҳсулотлар тўпламларидир: LC Waikiki, Morgan, Pimkie, Colin’s, Celio, US Polo, Cacharel, I am, Flormar, Yves Rocher ва Erkatoy болалар маҳсулотлари. Биз энг яхши хизмат кўрсатиш, қисқа муддат ичида етказиб бериш, маҳсулотни алмаштириш ёки қайтариш имкониятларини таклиф этамиз.

Ҳозирги кунда бизнесимизни қайта ташкил қилиб, келажаги порлоқ онлайн-харидларни ривожлантиришга эътибор қаратяпмиз.

Аммо номукаммал логистика туфайли Ўзбекистонда онлайн-чакана савдони ривожлантириш қийин.

Йўқотилган мавсум

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Европадаги 5 дўкондан 3 таси шу йил охирига қадар ёпилиши мумкин. Заводлар буюртмачиларга етиб бормаган, аммо тўлиқ бажарилган буюртмаларга тўла, чакана сотувчиларда эса сотилмаган буюмлар қолиб кетди. Zara бутун дунё бўйлаб 1200 га яқин дўконларини ёпганлиги ҳақидаги эълон мода чакана саноатига кучли зарба бўлди. Ушбу бренд саноатдаги муваффақиятга эришишнинг аниқ бир намунаси эди ва агар у бундай ҳолга тушган бўлса, унда бу шубҳасиз катта қийинчиликларнинг белгисидир. Афсуски, айрим брендларнинг бутунлай йўқ бўлиб кетиши тахмин қилинмоқда.

Қайта тиклаш ва олдинги натижаларга эришиш учун вақт керак бўлади

Шубҳасиз, пандемия аҳолининг харид қобилиятига таъсир кўрсатди ва чакана сотувчилар давлатнинг барча санитария-гигиена талабларига риоя қилиш учун кўпроқ маблағ сарфлашлари талаб этилади, бу эса операцион харажатларни оширади.

Келажакдаги режалар

28-август куни Riviera СКМда янги дўконлар очилишини режалаштирмоқдамиз. Шу билан бир қаторда, биз ҳали ҳам машҳур Armani Exchange брендини маҳаллий бозорга олиб киришни режалаштирмоқдамиз. Мода саноатида буюртмалар етказиб беришдан 6 ой олдин амалга оширилади, шунинг учун албатта очилишнинг кечикиши бутун лойиҳа учун орқага ташланган қадамдир, аммо мен Ўзбекистонга таништираётган брендларимизнинг муваффақияти ва потенциалига ишонаман.

Пандемия сабоқлари

Ҳозир йўқотишларни қоплаш ва операцион харажатларни камайтириш жуда муҳим. Биз мижозлар учун арзон таклифлар ва акцияларни яратиш бўйича ҳаракатларимизни икки баравар оширишни режалаштиряпмиз. Пандемия бизнесни инқироз бошқарувида энг самарали усулларни излашга ва ҳар қандай вазиятга мослашишга ўргатди. Ушбу глобал инқироз, шубҳасиз, тадбиркорларни узоқ муддатли қарорларни қабул қилишда камроқ таваккал қилиб, эҳтиёткор бўлишга мажбур қилади.

Мақолани тайёрлади: Сакина Абидова
Фото муаллифи: Акмаль Саидов
Стилист:
Фойдаланилди:
Manba:
Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Долзарб янгиликлар каналда
Kunlik dayjest
Eng sara maqolalarni pochtangizda qabul qiling

Изохлар