15 июль куни Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида коронавирусга қарши кураш мавзусида видеоконференция ўтказди. Онлайн учрашув давомида мамлакат пойтахти ва вилоятларидаги эпидемиологик вазият ҳақида кўплаб саволларга тўхталиб ўтилди. Президентимиз учрашуви ҳақида билишингиз керак бўлган барча маълумотларни бизнинг материалимизда ўқинг.


Шавкат Мирзиёев масъул шахсларнинг CОVID-19 га қарши курашда кўрилаётган чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳисоботларини эшитди. Президент уларнинг бажарилиш услубидан норози бўлиб, ҳокимлар ва вазирларни танқид қилди ҳамда бир қатор муҳим қарорларни қабул қилди.

Қайси муаммоларга эътибор қаратилди

Президент таъкидлашича, кўпгина юқори лавозимли шахслар таҳдидни етарли даражада баҳолай олмайдилар. Бундан ташқари, у аҳолига бевосита таъсир кўрсатадиган бошқа масалаларни ҳам айтиб ўтди:

— ҳокимлар ва сектор раҳбарлари тиббий муассасалардаги аҳволни бошқара олишмайди ва беморлар учун жавобгар эмаслар;

— вазият ёмонлашишига қарамай, даволаш стратегияси ўзгармайди;

— Тошкентдаги касалхоналарда 418 та ва Тошкент вилояти касалхоналарида 816 та иш ўринлари бўш, шифокорлар етишмайди;

— Тошкентда коронавирус аниқлаш тестлари ҳамда дори воситалари етишмовчилиги мавжуд;

— пойтахт дорихоналарида вирусга қарши ва иситмага қарши дориларнинг нархи асоссиз равишда юқори;

— тез ёрдам чақиришда муаммолар мавжуд;

— аҳоли тиббий ёрдам олиш учун кимга мурожаат қилиш кераклигини билмайди;

— Тошкент ва Тошкент вилоятида юқтирганлар ва ҳалок бўлганлар сони кескин ошди.

Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, аҳолининг норозилиги жуда асосли ва адолатли, юзага келган муаммоларни имкон қадар қисқа вақт ичида ҳал қилиш зарур.


Қабул қилинган қарорлар

Президент пойтахт ва Тошкент вилояти раҳбарларига жиддий огоҳлантириш берди. Эпидемиологик вазиятни ўзгартиришга тайёр эмаслиги, вирусга қарши курашиш ва беморларни даволаш бўйича ишларнинг сустлиги, шунингдек касаллик тарқалишига қаршилик кўрсатмагани учун Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Соғлиқни Сақлаш вазири Алишер Шодмоновга ҳайфсан берилди.

Раҳбарлар ва маъсул шахслар зиммасига қуйидагилар юклатилди:

— Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида вирусга қарши курашиш ва аҳолини даволашни ташкил этиш бўйича кечаю-кундуз ишлайдиган штаб ташкил қилиш;

— Карантин тадбирлари зарурлиги, ижтимоий масофа сақлаш ва карантин қоидаларига риоя этиш тўғрисида аҳолини тўлиқ ҳабардор қилишни таъминлаш;

— Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда аҳолини хабардор қилиш ишларини холис ва тезкор равишда ёритиб бориш;

— клиникаларда мобил гуруҳлар сонини уч бараварга ошириш;

— Зангиота туманидаги шифохонани 1000та жойга кенгайтириш;

— дори-дармонлар нархларини кузатиш ва барқарор ушлаб туриш ҳамда уларнинг мунтазам етказиб берилишини назорат қилиш;

— тез тиббий ёрдам хизматлари ва cаll-марказлар фаолиятини самарали ташкил этиш;

— коронавирусга чалинган беморлар билан ишлайдиган шифокорларни молиявий рағбатлантириш ва беморларга етарли жойлар яратиш;

— аҳолини карантин зоналаридан босқичма-босқич уй карантинига ўтказиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;

— CОVID-19 бўйича мурожаат қилиш учун cаll-марказлар ва операторлар сонини камида икки бараварга ошириш;

— етарли миқдорда биринчи навбатдаги зарур маҳсулотлар ва озиқ-овқат билан таъминлаш;

— ушбу маҳсулотлар нархлари асоссиз кўтарилишининг олдини олиш – масъул шахсларга ушбу масалани қатъий назоратга олиш топширилди;

— Тошкент шаҳар ҳокимиятига камида уч ойлик дори-дармон ва ҳимоя воситаларини ғамлаш тўғрисида кўрсатма берилди.


Президент вирусни фақатгина хавф-хатарни тўғри ҳисобга олган ҳолда йўқ қилиш мумкинлигини ва эпидемиологик вазиятнинг ҳар қандай ўзгаришларига ҳар томонлама тайёр туриш зарурлигини таъкидлади.

Мақолани тайёрлади: Екатерина Спрыскова
Фото муаллифи:
Стилист:
Фойдаланилди:
Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Долзарб янгиликлар каналда
Kunlik dayjest
Eng sara maqolalarni pochtangizda qabul qiling

Изохлар