Colin’s, USPA ва Yves Rocher — Riviera янги савдо кўнгилочар марказининг бир қисмига айланган брендлар. Улар қаерда жойлашгани ва ташриф буюрувчиларни нималар билан хурсанд қилишлари ҳақида сўзлаб берамиз.


2020 йил 28 августда Тошкентда яна бир савдо кўнгилочар маркази — Riviera очилади. Бу The Tower MMG компаниясининг ажойиб лойиҳаси бўлиб, фаолият кўрсатаётган СКМлардан фарқлидир:

  • биринчидан, Riviera СКМ лойиҳаси билан MB Architects — француз меъморчилиги ва дизайн компанияси шуғулланган;
  • иккинчидан, Ўзбекистонда Armani Exchange, Calvin Klein, Gant, Furla, Trussardi, Pierre Cardin, Camicissima, Liu Jo ва Mayoral брендлари тақдим қилинадиган биринчи савдо мажмуаси;
  • учинчидан, карантин чоралари юмшатилгандан сўнг, Riviera СКМ ҳудудида мамлакатдаги биринчи Luna Park, Coca-Cola Ice Rink очиқ яхмалаги ва 7 та залдан иборат кинотеатр ишга туширилади;
  • тўртинчидан, Анҳор манзараси кўриниб турадиган 1300 кв.м. ли ёзги айвон ушбу марказнинг ҳақиқий безагидир.

Эски қадрдонлар

Албатта, Eurasia Group’нинг аввалдан таниш бўлган  — Colin’s, USPA ва Yves Rocher брендлари Riviera СКМ ҳудудида меҳмонларни кутмоқда.

Colin’s, USPA ва Yves Rocher дўконлари биринчи қаватда жойлашган. Colin’s жинси кийимлари дунёси сизни кўплаб янги маҳсулотлар билан қувонтиради. Шоурумда деярли бутун оила учун замонавий ва сифатли маҳсулотларни топишингиз мумкин. Айниқса, Colin’s ўзига хос ва бошқаларникига ўхшамайдиган услубда кийинишни хуш кўрадиган ёшларни қувонтиради.

Шунингдек, USPA шоурумида пишиқ спорт кийимлари ва кэжуал услубидаги либослар таклиф этилади. Аёллар ва эркаклар учун янгиликлар харидорни бефарқ қолдирмайди.

Yves Rocher дўкони тери, тана ва сочлар парвариши учун шинам дизайнли юзлаб маҳсулотлар билан сизни ҳайратга солади. Тажрибали маслаҳатчи-сотувчилар сизни нафақат илиқ табассум билан кутиб олади, балки тўғри келадиган маҳсулотни танлашда сизга ёрдам беришади.

Riviera СКМ очилишининг биринчи кунларида Eurasia Group дўконларида барчани чегирмалар кутмоқда:

  • USPA — 5 кун давомида барча буюмларга 20%;
  • Colin’s — 5 кун давомида барча буюмларга 20%;
  • Yves Rocher — 2 та буюмга 10% чегирма, 3 та буюмга 15% ва 5 та буюмга 20% чегирма.

Riviera СКМдан яна нимани кутиш мумкин?

Маҳаллий ва жаҳон фуд-сервисларининг кенг фудкорт майдони, Makro супермаркетининг янги филиали, ранг-баранг ва эсда қоларли фотосуратлар учун кўплаб бурчаклар ва албатта, тантанали очилиш маросими! Бу уч кун давом этади ва шу вақт ичида А. Навоий номидаги ДАБТ симфоник оркестри марказга ташриф буюрувчилар учун ўзгача муҳит яратади. Аммо бу ҳаммаси эмас: бир ой давомида Riviera СКМда ўнлаб совринлар ўйналади, уларнинг асосийси Golden House’дан икки хонали квартира бўлади. Ушбу масканга ташриф буюришингиз учун етарли сабабларни келтирдик, деб ўйлаймиз!

Мақолани тайёрлади: Наталья Цыкалова
Фото муаллифи: Акмаль Саидов
Стилист:
Фойдаланилди:
Manba:
Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Долзарб янгиликлар каналда
Kunlik dayjest
Eng sara maqolalarni pochtangizda qabul qiling

Изохлар