Шаҳардаги тадбирлар оммавий равишда бекор қилинаётган, мактаблар, шунингдек, кинотеатрлар, музейлар ва бошқа кўнгилочар жойлар карантинга ёпилган пайтда,  таҳририятимиз пойтахтимиздаги бизнес вакиллари томонидан қандай чоралар кўрилаётганини билишга қарор қилди. Биз Makro супермаркетлар тармоғи ва тарқатиш марказига, шунингдек, La Cantine ресторанига ташриф буюриб, ушбу муассасаларнинг фаолиятида нималар ўзгарганлигини ва пандемия ҳолати уларга қандай таъсир қилганлигини ўргандик.


Makro супермаркетлар тармоғи

Биринчи бўлиб кўзга ташланадиган нарса бу албатта, ниқоблардир. Ҳар бир ходим нафақат уч қаватли тиббиёт ниқобини тақиб олган, балки уларни ҳар 2 соатда алмаштиради. Шунингдек, ходимлар қўлқоплар кийишган ва антисептик воситаларидан ҳам фойдаланишмоқда.

Супермаркетнинг поллари ва металл юзаларига натрий гипрохлорити билан ишлов берилган. Ишлов бериш пуркаш йўли билан амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, бино ичини дезинфекция қилиш усули сифатида Silver совуқ тумани қўлланилмоқда. Туман (дезинфекция булути) бутун майдон бўйлаб тарқалади, ёриқларга ва  кириш қийин бўлган жойларга осонликча  етиб боради.

Makro тармоғининг тарқатиш марказида ҳам дезинфекциялаш ишлари кечаю кундуз ва узлуксиз амалга оширилмоқда. Мутахассислар коронавирус билан боғлиқ вазият сабабли, талаб кескин ортган озиқ-овқат маҳсулотларини ўз вақтида етказиб бериш устида ишламоқдалар.

La Cantine ресторани

La Cantine ресторанида биз ресторан менежери Саида Абдурасулова билан суҳбатлашдик. У вирус тарқалишининг олдини олишда муассаса томонидан қандай чоралар кўрилаётганлиги ва яқин кунларда ресторан қандай ишлаши ҳақида сўзлаб берди.


Саида Абдурасулова

La Cantine менежери 

La Cantine да дезинфекция ишлари ўтказилмоқда. Иш бошланишидан аввал ҳар бир ходимнинг ҳарорати ўлчанади ва соғлиғининг умумий ҳолати текширилади. Умумий овқатланиш муассасаларининг зали, техник хоналаридаги барча юзалар дезинфекция қилиниши зарурлигини инобатга олган ҳолда, ходимлар мунтазам равишда Германияда ишлаб чиқарилган профессионал воситалар билан дезинфекция ишларини амалга оширмоқдалар.

Бино ичида ҳар куни ювилади ва дезинфекция воситаларидан фойдаланган ҳолда намли тозалаш ишлари ўтказилади. Шунингдек, ҳар бир меҳмон ташрифидан сўнг овқатланиш столи албатта қайта тозаланади. Ходимлар доимий  равишда қўлларини дезинфекция қиладилар ва ниқоб ҳамда қўлқопларни кийган ҳолда ишлашга мажбурдирлар. Бундан ташқари, вируслар тарқалишининг олдини олиш бўйича ўтказилаётган тадбирлар доирасида ресторандаги столлар бир-биридан хавфсиз масофага жойлаштирилган. Меҳмонлар қўл учун махсус антисептик-спрейлардан фойдаланишлари мумкин.


Барча кўрилаётган хавфсизлик чораларига қарамай, 20 мартдан бошлаб La Cantine ресторани ёпиқ режимда ишлайди. Яъни, ресторан фақат таом етказиб бериш режимига ўтади. La Cantine да меҳмонлар ва ходимларнинг хавфсизлигига алоҳида эътибор билан ёндошилади, шу мақсадда ресторанни ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Лекин, меҳмонлар хавф-хатарнинг олдини олган ҳолда, таомларни уйларига келтириб беришга буюртма бериб, ўзларини хурсанд қилишлари мумкин. Ҳар бир буюртма герметик кўринишда ва термал ишлов берилган ҳолда қадоқланиб етказиб берилиши муҳим омил саналади. La Cantine ресторани раҳбариятининг таъкидлашича, мақсад масофадан бўлсада мижозларга эътибор ва меҳр улашишдир. айниқса мана бундай осон бўлмаган кунларда бу муҳим.

Мақолани тайёрлади: Марк Селезнев Алиса Икрамова
Стилист:
Фойдаланилди:
Manba:
Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Долзарб янгиликлар каналда
Kunlik dayjest
Eng sara maqolalarni pochtangizda qabul qiling

Изохлар