COVID-19 пандемияси туғдирган муаммолар ва уларнинг ечимлари, долзарб саволларга жавоблар — буларнинг барчаси The Mag’нинг 21-сонида


Муқова: Наталья Дудкова билан суҳбат

Журналимиз учун махсус интервьюда SwissLab компанияси раҳбари Наталья Дудкова нега айнан шу ишни танлаганлиги, орқага чекинмасликка нима туртки бўлиши, қандай қилиб мураккаб ва муҳим қарорлар қабул қилиш ҳақида сўзлаб берди.

Махсус лойиҳа: COVID-19 vs Бизнес

Овқатланиш, мода ва туризм соҳалари, савдо марказлари  барча соҳалардаги тадбиркорлар пандемия юзага келтирган кутилмаган муаммоларга дуч келишди. Махсус лойиҳада улар ҳозирги мураккабликни қандай енгиб ўтаётганликлари ҳақида билиб олдик.

Одамлар: кўнгилли аскарлар

Бирлашган хайрия мувофиқлаштириш маркази кўнгиллилари  Алишер Саъдуллаев, Севара Назархон ва Тошкент олий ўқув юртлари талабалари билан эксклюзив интервью.

Мутахассис фикри

Вирусология илмий-тадқиқот институти раҳбари Эркин Мусабоев коронавирусга оид долзарб саволларга жавоб берди; Рodium Italia ижодий раҳбари Саидазим Фазилов пандемия пайтида мода саноати ҳақида; Озодбек Назарбеков эса ижодга ҳеч қандай коронавирус таъсир эта олмаслиги ҳақида гапириб берди.

Ёзги Guide Style

Қийинчиликларга қарамай, жазирама ёз енгил ва ҳаво ўтказувчи образларни талаб қилмоқда.

Ўзбекистон хазиналарини излаб: The Mag шарҳи

Шаффоф кўллар, ҳайбатли тоғлар, бетакрор флора ва фауна — мамлакатимиз ҳудудида зиёрат қилиш истагини уйғотадиган энг гўзал жойларни топишингиз мумкинлигини исботлашга қарор қилдик.

Тошкентдаги хусусий ва халқаро мактаблар бўйича шарҳ

Янги ўқув йили арафасида фарзандингизни олиб боришингиз мумкин бўлган Тошкентдаги хусусий ва халқаро мактаблар бўйича шарҳ туздик.

Ва шу билан бирга янги сонда:

  • Нима учун Anhor Relax Zone’га ташриф буюриб кўриш лозим
  • Шарҳ: Basic by Rasulova
  • CIS International School: Ўзбекистонда замонавий халқаро таълим
Мақолани тайёрлади: Екатерина Спрыскова
Фото муаллифи:
Стилист:
Фойдаланилди:
Manba:
Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Долзарб янгиликлар каналда
Kunlik dayjest
Eng sara maqolalarni pochtangizda qabul qiling

Изохлар