«ЎзЭкспоМарказ»нинг кўргазмалар залида карантин шароитида кексаларга ва кам таъминланган оилаларга ёрдам бериш бўйича ягона хайрия мувофиқлаштириш маркази иш бошлади. Бу қандай марказ, қандай ёрдам олиш ёки қандай ёрдам бериш мумкин — бу ҳақда мақоламизда ўқинг.


1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон ҳукумати Тошкент, Нукус ва вилоятлар марказларида «ўзини яккалаш» режимини жорий этди. 65 ёшдан ошган фуқароларга уйларини тарк этиш тақиқланади, уйга яқин жойдаги озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналарга чиқиш бундан мустасно. Бундан ташқари, хайрия ташкилотлари ва кўнгиллилар фаолияти тўхтатилди.

Бироқ, кекса ва кам таъминланган оилаларнинг ҳаммаси ҳам ҳозирги шароитда керакли озиқ-овқатларни сотиб олиш имкониятига эга эмас. Шу сабабли, аҳолининг муҳтож қатламини кўмаксиз қолдирмаслик учун Тошкентда «ЎзЭкспоМарказ» павильонида озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар шаклида хайрия ёрдамини кўрсатувчи ягона мувофиқлаштириш маркази ташкил этилди.

Марказ қандай ишлайди ва кимга ёрдам кўрсатади?

Маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан ёлғиз нафақахўрлар, кам таъминланган оилалар, шунингдек, боқувчисини йўқотган оилалар, оғир моддий шароитда яшайдиган ва етарлича озиқ-овқат, дори-дармон ва кийим-кечак сотиб олиш имкониятига эга бўлмаган фуқаролар ва ногиронлар рўйхати тузилади.

Марказда давлат маблағи ёки ҳомийлар ҳисобидан сотиб олинган барча озиқ-овқат маҳсулотлари ва товари тўпланади. Кейин товарлар дезинфекцияланади, транспортларда хавфсизлик чораларига мувофиқ рўйхат бўйича муҳтожларга тарқатилади.

Эҳтиёжмандлар 1197 рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин

Агар сизга ёрдам керак бўлса ёки уни ёрдам кўрсатмоқчи бўлсангиз, 1197 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин. Call-марказ операторлари Ёшлар иттифоқининг 50 нафар кўнгиллилари. Мурожаат махсус дастурда рўйхатга олинади ва 2 кун ичида сизга ёрдам кўрсатилади.

Ёш болалари бор кам таъминланган оилалар антисептик воситалар, тиббий ниқоб ва резина қўлқоплар, шунингдек, тагликлар ва болалар овқатлари олишлари мумкин.

Таъкидлаш жоизки, марказнинг биринчи кунида 100 нафар кўнгилли ёрдамида катта миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотлари (товуқ гўшти, ун, гуруч, картошка, пиёз, шакар, ёғ, макарон) шаҳарнинг 11 туманидаги 770 оилага тарқатилди.

МАРКАЗ ҲУКУМАТ, ҲОКИМИЯТ ВА ҲОМИЙЛАРНИНГ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШИ ВА МАБЛАҒЛАРИ ОРҚАЛИ ФАОЛИЯТ ЮРИТМОҚДА.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, биринчи иш кунида Mega Logistics Service, Kefayat, Grand Capital, Uzmill LTD, Grand Sugar, Demes Trade, Tanho, Masterpack, Akfa, Art Decor Group, Global Export Company, New Unique Service, Candy Gold, Craffers, Victoria Style компаниялари, шунингдек «Ўзпаррандачилик» комбинати хайриячиларга айланишди.

Давлат рўйхат шакллантиришда кўнгиллилар ёрдамига муҳтож оилаларни эътиборсиз қолдирмаслик (маҳалла фуқаролар йиғини рўйхатлари баъзан нотўғри бўлади) ва тўғридан-тўғри ёрдам кўрсатиш учун.

Таъкидлаш керакки, Марказ ўз фаолиятини Тошкент шаҳрида бошлаган бўлсада, яқин орада бундай марказни Тошкент вилоятида ҳам очиш режаланмоқда.

Мақолани тайёрлади: Сакина Абидова
Фото муаллифи: Акмаль Саидов
Стилист:
Фойдаланилди:
Manba:
Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Долзарб янгиликлар каналда
Kunlik dayjest
Eng sara maqolalarni pochtangizda qabul qiling

Изохлар