Коронавирус пандемияси бутун мамлакат аҳолисининг одатий турмуш тарзини ўзгартириб юборди. Пандемия, айниқса, таълим соҳасига катта таъсир кўрсатди. Агар ҳозирги талабалар ва мактаб ўқувчилари масофавий таълимга ўтишган бўлса, келажакдаги биринчи синф ўқувчиларини қабул қилиш санасида қандай ўзгаришлар бўлди? Ушбу саволга жавобни бизнинг материалимизда ўқинг.

Одатий тартибга кўра, биринчи синф ўқувчиларини мактабларга қабул қилиш жараёни 1 июндан 31 августгача давом этган. Ота-оналар мактабга бориб, болани мактабга жойлаштириш учун барча керакли ҳужжатларни топширишган. Аммо, энди карантин чекловлари туфайли бу жараён қийин вазифага айланиб қолди.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги мамлакатда пандемия тўлиқ ёқ қилиниб, карантин чекловлари енгиллаштирилгунга қадар биринчи синфга ҳужжатларни қабул қилишни июль-август ойларига кечиктиришга қарор қилди. Бундан ташқари, ҳозирги пайтда Таълим вазирлиги болаларни биринчи синфга қабул қилишни ташкил этиш бўйича бир нечта таклифларни ишлаб чиқиш босқичида.

Мақолани тайёрлади: Сакина Абидова
Фото муаллифи:
Стилист:
Фойдаланилди:
Manba: ХТВ
Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Долзарб янгиликлар каналда
Kunlik dayjest
Eng sara maqolalarni pochtangizda qabul qiling

Изохлар