Коронавирус билан боғлиқ ортиб бораётган ваҳима мамлакатда ажиотажни ва аҳоли ўртасида бир қатор «инқироз» товарларига бўлган талабнинг ортишини юзага келтирди. Таҳририят коронавирус пандемияси пайдо бўлган вақтда қайси озиқ-овқат маҳсулотларига талаб катта эканлигини таҳлил қилди, шунингдек, нархларни сунъий равишда кўтариш ҳақидаги аҳолининг мурожаатлари қай аҳволда эканлигини аниқлади.

Нималарга бўлган талаб ортди?

Озиқ-овқат маҳсулотлари

Makro супермаркетлар тармоғи томонидан тақдим этилган маълумотларни таққосласак, мамлакатда коронавирус инфекциясининг биринчи ҳолати аниқлангунга қадар (4-14 март) ва у тарқала бошлаганидан кейин (15-25 март) биз бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабнинг сезиларли даражада ўсганлигини кўрдик.

Юқори талабга эга бўлган маҳсулотларнинг нархларига келсак, улар ўзгаришсиз қолди, картошка (10% га яқин) ва сабзи (тахминан 5%) нархларининг ошиши бундан мустасно. Макарон маҳсулотлари нархи сезиларсиз даражада – 1%  фоизга ортди, кунгабоқар ёғи нархи эса, аксинча, айни шундай фоизга пасайди.

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари

Ушбу рўйхатда қўлқоплар, салфеткалар, совун ва ҳожатхона қоғозлари борлиги тушунарли. Ҳайрон қолдирадигани шамга бўлган талабнинг ортганидир.

Нималарга бўлган талаб пасайди?

Коронавирус туфайли нафақат ажиотаж ва талабнинг ортиши, балки аҳолининг катта қисми уйда карантинда ўтириши сабабли айрим маҳсулотларга бўлган талабнинг пасайишига ҳам олиб келди.

Юқори талабга эга бўлган товарлар нархларининг сунъий ошиши

Makro супермаркетлар тармоғида коронавирусдан олдин ҳам, ундан кейин ҳам нархлар деярли ўзгаришсиз қолди. Бироқ, Ўзбекистон солиқ идораларига мамлакат бозорларида нархларнинг асоссиз ошиш ҳолатлари бўйича кўплаб мурожаатлар бўлди.

 

Одамларнинг ваҳимасидан фойдаланиб, баъзи тадбиркорлар коронавируснинг биринчи ҳолатлари юзага келган даврда бир қатор товарлар нархларини сунъий равишда оширишга қарор қилишди.

Таъкидлаш керакки, ҳокимликлар ушбу тенденцияга зудлик билан ўз муносабатини  билдирди ва 22 мартга келиб шикоятлар деярли 2 бараварга камайди. Шикоятларнинг сезиларли қисқаришига вилоятлардаги нархларни тартибга солиш орқали эришилди. Шу билан бирга, шу давр ичида Тошкент шаҳрида шикоятлар сони деярли ўзгаришсиз қолди.

Нархлари асоссиз равишда ошганлиги тўғрисида маълумотлар келиб тушган асосий товарлар 

Ҳудудларда юқори талабга эга бўлган маҳсулотларнинг нархини «ўйнатиш» ҳар хил кўринишда намоён бўлмоқда. Масалан, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида одамлар картошка, пиёз, саримсоқ ва тиббий ниқобларнинг нархидан норози бўлаётган бўлса, Фарғона, Самарқанд ва Наманган вилоятларида аҳоли ўсимлик ёғи ва ун нархларининг ошганидан шикоят қилмоқда.

22 мартга қадар Солиқ қўмитаси озиқ-овқат нархларини тартибга солишга муваффақ бўлди, аммо ниқоблар нархи маҳсулотнинг танқислиги сабабли юқорилигича қолди. Ўзбекистон Республикаси ДСҚ берган маълумотга кўра, 22 мартдан бошлаб тиббий ниқоблар ва антисептик воситалар билан боғлиқ қўнғироқлар сони кўпайган ва умумий қўнғироқлар сонининг 21,2% ни ташкил этган. Фуқаролар дорихоналарда ниқоблар йўқлиги ёки ҳаддан ташқари қимматлигидан нолишмоқда.

Мақолани тайёрлади: Сакина Абидова
Фото муаллифи:
Стилист:
Фойдаланилди:
Manba:
Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Долзарб янгиликлар каналда
Kunlik dayjest
Eng sara maqolalarni pochtangizda qabul qiling

Изохлар