5 июнь куни ЖССТ ниқоблар бўйича янгиланган кўрсатмаларни чоп этди. 2020 йилнинг
апрель ойидан бери ўтказилган тадқиқотлар натижасида тавсиялар сезиларли
даражада ўзгарди. Бугунги кунда ЖССТ қуйидаги ҳолатларда ниқоблардан
фойдаланишни тавсия қилмоқда:
- масофа сақлашнинг иложи бўлмаган жойларда;
- жамоат транспортида;
- савдо марказлари ва дўконларда;
- ишда, шунингдек мактаблар ва диний муассасаларда;
- потенциал хавфли ҳудудларда ишлайдиганлар — шифокорлар, ижтимоий ишчилар,
- техник хизмат кўрсатиш ходимлари;
- 60 ёшдан ошган одамлар, шунингдек сурункали касалликларга эга — диабет, саратон,
нафас олиш етишмовчилиги ва бошқалар; - ЎРВИ аломатлари бўлган одамлар.
ЖССТ ўз веб-сайтида янги тавсияларни эълон қилди. Шунингдек, улар ниқобларни
тақиш ва алмаштириш бўйича кўрсатмаларни ҳам ўз ичига олади.
Эслатиб ўтамиз, 6 апрелдаги ҳужжатда, ЖССТ ниқоб тақишни фақат касалланганларга
ва шифокорларга тавсия қилган.