Махсус лойиҳа
Таслим бўлмаслик, балки курашиш керак
Аксар одамлар орасида саратон бедаво, ўлимга олиб борувчи касаллик, деган тушунча мавжуд. Бироқ тиббиёт жуда тез ривожланмоқда: эрта босқичда аниқланган хавфли ўсмалар 90% ҳолатларда муваффақиятли даволанади. Шу билан бирга, кечки босқичларда ҳам даволаш саратон ривожланишини тўхтатиб туриши ва сурункали босқичга ўтказиши мумкин. Ҳар куни беморлар саратон касаллигидан тўлиқ даволанишади ва тўлақонли бахтли ҳаёт кечиришади. Саратонни енгиш мумкин ва бу шунчаки оддий гап эмас. Бизнинг махсус лойиҳамиз қаҳрамонлари бунга яққол мисолдир. Бу ажойиб аёллар ҳалокатли касалликка дуч келишди ва имконсиз нарсанинг ўзи йўқлигини исботладилар. Улар барча ташхис ва ҳукмларга қарши курашиб, якунда ғалаба қозонишди.